Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 30 Апрел, 2007 - Published 14:05 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Умида Ниёзова устидан маҳкама бошланди
Умида Ниёзова
Умида Ниёзова аксилҳукумат мазмунидаги материалларни олиб кириш ҳақидаги айбларни рад этган
Тошкентда мустақил журналист ва инсон ҳуқуқлари фаоли Умида Ниёзова устидан узоқ кутилган маҳкама жараёни бошланган.

Ўзбекистон расмийлари 32 ёшли Умида Ниёзовани чегарани ноқонуний кесиб ўтиш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини бузишга чақирувчи адабиётларни мамлакатга қонунга зид равишда олиб кириш ва тарқатишда айблашмоқда.

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ушбу маҳкама ишининг сиёсий эканини айтиб, Умида Ниёзовани дарҳол озод этишга чақирганлар.

Ўтган ҳафта бошланиши кутилган жараённи кузатиш учун Сирғали туман маҳкамасига борган элликка яқин хорижлик дипломатлар ва кузатувчиларга маҳкаманинг қолдирилгани айтилган, аммо сабаблари тушунтирилмаган.

Умида Ниёзованинг яқинларига кура, 30 апрель куни маҳкама жараёни бошланиши ҳақида аввалдан эълон қилинмаган ва улар энг сўнгги дақиқаларда хабар топишган.

Маҳкама жараёнини кузатишга борган журналистларнинг ичкарига киришларига рухсат этилмаган.

Human Rights Watch ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиласи Андреа Берг маҳкама мажлисига киритилган.

Умида Ниёзованинг маҳкамаси белгиланган зал жуда тор бўлган ва у ҳам милиция ходимлари билан тўла бўлган.

Умида яқинларидан бирининг Би-би-сига айтишича, маҳкаманинг биринчи куни сўз олган Умида Ниёзова аксилҳукумат мазмунидаги материалларни Ўзбекистонга ноқонуний олиб кириш ҳақидаги айбларни қатъиян рад этган.

У ўзининг қўл компютеридан ашёвий далил сифатида мусодара этилган материал ва маълумотларнинг интернетдан олингани ва эркин тарқатилаётган ахборот эканини айтган.

ИЧКИ САҲИФАЛАР
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy