|
Ўзбек маҳкамалари ва оврўполикларнинг мушкулотлари | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Умида Ниёзова маҳкамаси ва сиёсий деб кўрилган яна бир қатор маҳкама жараёнлари Оврўпо Олмония Оврўпо Иттифоқи президентлигини бошлагандан буён оврўполиклар Марказий Осиё ва жумладан Ўзбекистон билан муносабатларни яхшилашнинг янги йўлларини излаб келади. Муносабатлар Ўзбекистон қўшинлари Андижон шаҳрида қисқа фурсатли исённи бостирганларидан кейин амалда музлатилган эди. Ўзбекистоннинг айтишича, исёнкорлар мутаассиб исломчилар бўлганлар ва атиги 170 киши ўлган, ҳалок бўлганларнинг деярли ҳаммаси исёнчилар ёки аскарлар бўлган. Аммо шоҳидларнинг ҳикоялари бошқа - 700 тача инсон нобуд бўлган, уларнинг аксари бу ерда нима бўлаётганини кўриш учун келган қуролсиз тинч аҳоли вакиллари бўлганлар, уларни аскарлар бетартиб ўққа тутганлар. Шоҳидлардан бири шифокор Гулбаҳор Тўраева ўтган ҳафта олти йилга озодликдан маҳрум этилди. Унга қўйилган айблар туҳмат қилиш, конституцияга зид фаолият юритиш ва жамоат хавфсизлигига таҳдид туғдирадиган материалларни тарқатиш бўлган. Аммо ўзбек мухолифати манбалари ва халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг айтишларича, бу Андижон борасидаги ҳукумат талқинини савол остига олганларни қўрқитиб қўйиш мақсадидаги маҳкамадир. Яна бир ўзбек инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Умида Ниёзова ҳам бугун маҳкамага тортилди. У Ўзбекистон ҳукумати расман фаолиятини тақиқлаган Human Rights Watchнинг Тошкентдаги идорасида таржимонлик ҳам қилган. Мустақил Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг ташаббус гуруҳи ўтган ҳафта Тошкентда етти аёлнинг конституцион тузумга тажовуз қилиш ва "Ҳизбут-таҳрир" таъқиқланган экстремистик ташкилотига аъзолик айблари билан 3 йилга озодликдан маҳрум этилгани тўғрисида хабар тарқатди. Сўнгги йилларда ҳукумат хавфли исломий террорчилар деб жуда кўп инсонларни худди шунга ўхшаган маҳкамалар ўтказиб, қамоқ жазоларига ҳукм этди. Мухолиф гуруҳлар кўпинча бундай маҳкамаларнинг яширин тарзда ёки Умида Ниёзованикидек чекка жойларда ўтказилганини айтишади. Буларнинг бирортаси Оврўпо вазирлари томонидан олқишланмаслиги тайин, вазирлар шундоқ ҳам инсон ҳуқуқлари гуруҳлари томонидан Тошкент билан алоқаларни тиклаш ҳаракатлари учун танқид остига олинмоқдалар. Олмония эса Ўзбекистон ҳукумати Андижон хунрезлигида тўғри йўл тутдими ва ё акси бўлганидан қатъи назар, Марказий Осиёнинг энг аҳолиси кўп давлати билан Оврўпо Иттифоқи алоқаларни тиклаши керак, деган қарашда собит қолмоқда. Аммо Марказий Осиёдаги инсон ҳуқуқлари билан бўлган вазиятга Оврўпонинг барча давлатлари ҳам хотиржамлик билан муносабат қилишаётгани йўқ. Оврўпо Иттифоқи Ўзбекистонда Андижон хунрезлиги ва инсон ҳуқуқларига доир вазиятни биргаликда кўриб чиқишга ҳаракат қилди, аммо аксарият бу режаларга шубҳа билан қарайди. Гап шундаки, Ўзбекистон ва Оврўпо Иттифоқининг Андижон воқеаларига доир қарашлари бир-биридан ўта узоқ ва бу ўртада аслида нима бўлганига доир ноқулай ҳақиқат очилмасдан, ҳамкорлик қилиш мушкул бўлади. Ҳар ҳолда, май ойи ўртасида Оврўпо Иттифоқи вазирлари Ўзбекистонга доир ўз қарорларини беришар экан, бу қарорлар қизғин мунозараларсиз қабул қилинмаслиги тайин. | ИЧКИ САҲИФАЛАР Рейчел Денбер: 'ўзбек ҳукумати фаолларга ўрнак бўлиши учун Умидани жазолади'01 Май, 2007 | Bosh Sahifa Умида Ниёзова етти йилга озодликдан маҳрум этилди01 Май, 2007 | Bosh Sahifa Ўзбекистонда яна бир инсон ҳуқуқлари фаоли қамалди25 Апрел, 2007 | Bosh Sahifa 'Ўзбекистон Оврўпо Иттифоқига ён бермайди'28 Март, 2007 | Bosh Sahifa Оврўполик экспертлар Тошкентга келган02 Апрел, 2007 | Bosh Sahifa 'Немис тўлқини' мухбири устидан жиноий иш очилди26 Март, 2007 | Bosh Sahifa Оврўпарламент аъзолари Андижонга борадилар20 Март, 2007 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||