|
'Немис тўлқини' мухбири устидан жиноий иш очилди | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига кўра, Бушуева хоним аккредитацияси бўлмаган ҳолда "Немис тўлқини" мухбири сифатида фаолият юритиб келган. Ўзбекистон ҳукумати бир йил илгари хориж журналистлари учун аккредитациясиз фаолият олиб боришни жиноийлаштирганди. 2006 йил февралида Вазирлар маҳкамаси чиқарган қарорда "мухбирларга Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида рўйхатдан ўтмаган хориж матбуот воситаларига ишлаш маън этилади" деб айтилган. Журналистларга кўра, бу Ўзбекистондаги оммавий ахборот воситалари борасидаги қонунга хилоф, чунки бу қонун ўзбек фуқароларига эркин ҳолда ахборот тарқатишга хуқуқ беради. Ўзбекистон Конституцияси ва Ўзбекистон имзо чеккан халқаро мажбуриятлар ҳам бунга рухсат беради. "Қизиғи шуки, агар Наталя Бушуева солиқ тўламаган бўлса, бу иш билан прокуратура эмас, балки солиқ идораси шуғулланиши керак. Агар у оёқ тираб, солиқни тўлашдан бош тортсагина, унга қарши жиноий иш очилиши мумкин. Наталяни эса тўсатдан прокуратурага чақириб, дарҳол жиноий иш очишган", дейди "Фергана.ру" ахборот агентлигининг мухбири Алексей Волосевич. Наталя Бушуеванинг айтишича, унга уч миллион сўм солиқни тўлашдан бош тортгансан, деб айтишган. Наталя Бушуевага қарши босим илк маротаба бўлаётгани йўқ: уни хорижий мухбир сифатидаги аккредитациясидан маҳрум қилишганда, Бушуева маҳкамага ариза беришга ва бу қарор устидан шикоят қилишга уринган. Ўша пайтда номаълум кишилар Наталя номидан "арзонга уй сотаман" ва "жинсий хизматлар кўрсатаман" деб, Бушуеванинг уй телефони рақамлари билан бутун Тошкентга эълонлар ёпиштириб чиқишган. Ўзбекистонда Андижон воқеаларидан сўнг ҳукуматнинг айни воқеалар борасидаги нуқтаи назарини савол остига олган мустақил журналистларга қарши босимлар кучайган. Наталя Бушуеванинг ҳамкасбларига кўра, унга нисбатан очилган жиноий иш мамлакат ичкарисида қолган саноқли мустақил журналистларнинг фаолиятига чек қўйишга қаратилган. | ИЧКИ САҲИФАЛАР "Озодлик"нинг Тошкент идораси ёпилади12 Декабр, 2005 | Bosh Sahifa "Йўқ" ҳақида бадиҳа"30 Ноябр, 2005 | Bosh Sahifa Тошкентда журналистга ҳужум10 Ноябр, 2005 | Bosh Sahifa Би-би-си Тошкентдаги ваколатхонасини ёпмоқда26 Октябр, 2005 | Bosh Sahifa Ўзбекистон: мустақил матбуотга ҳужумлар 03 Май, 2005 | Bosh Sahifa Ўзбекистонда яна бир журналистга ҳужум25 Апрел, 2005 | Bosh Sahifa "Ҳуррият"чи журналист ҳибсда18 Апрел, 2005 | Bosh Sahifa Ўзбекистонда Интерньюс фаолияти тўхтатилди26 Октябр, 2004 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||