Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 10 Ноябр, 2005 - Published 15:03 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Тошкентда журналистга ҳужум
fergana.ru саҳифасидан расм
А.Волосевич : Менинг мақолаларим айрим мулозимларга ёқмаган...
Ўзбекистонда бармоқ билан санарли мустақил журналистлардан бири Алексей Волосевичга номаълум ёшлар гуруҳи ҳужум қилган.

Андижон воқеалари ҳақида қатор мақолалари билан халқаро ва маҳаллий жамоатчилик назарида тушган, Ўзбекистон матбуотида эса "террорчиларни қўллаб қувватлашда" айбланган журналист калтакланган,устидан турли рангдаги мойбўёқ қуйилган.

У яшайдиган хонадон деворларида эса ҳақоратли сўзлар пайдо бўлган.

Андижон воқеалари юзасидан халқаро ҳамжамият ва расмий Тошкент мавқеиси ҳамон ер билан осмонча фарқ қилмоқда.

Бу фарқни урғуловчи чиқишлари билан машҳур журналист Алексей Волосевич Би-би-си билан суҳбатда, унга қарши бу ҳужум айнан журналистик фаолияти туфайли уюштирилганини айтди.

Алексей Волосевич:Менга бир киши кўнғироқ қилди-да, Андижондан келганлигини ва журналист сифатида менга жуда ҳам қизиқарли бир тафсилотларни етказмоқчилигини айтди.Кейин мен у билан учрашиш учун кўчага чиқдим. Аммо уйимдан 200 қадамча нарироқда ўзимга қараб келаётган 5 нафар эркакка кўзим тушди. Бақамти келганимизда эса, улардан бири, сигарета борми, дея сўраб қолди. "Йўқ" дейиш учун энди оғиз жуфтлашим биланоқ улар менга ташланиб қолишди. Афтидан, бу уларнинг ўзаро келишилган ишоралари бўлган. Улар қўлларимни қайиришиб, оёғимдан чил беришди ва болаларча дўппослай бошладилар. Кейин бошимдан икки-уч кути бўёқ ҳам қуйишди. Орқароқда турганларидан бири, "мана энди ватанингни сотмайсан," деб қичқирди ва улар қаергадир ғойиб бўлишди. Ҳамма ёғим бўёққа бўялиб кетганди. Уйимнинг олдига келсам, подъездимиздан 4 нафар ўспирин югуриб чиқиб кетаётганди. Югуриб кирсам, эшигим олдидаги деворларга " Пулга сотилган журналист", "яҳудий" дея ёзиб ташланган экан.

Би-би-си :Бу воқеага сабаб нима деб ўйлайсиз?

Алексей Волосевич:Мен буни ўзимнинг журналистик фаолиятимга боғлиқ, деб биламан. Чунки мен сўнгги пайтларда Ўзбекистон хукумати ҳақида кўплаб танқидий мақолалар чоп этганман. Улардан баъзилари эса уларга ёқмаган бўлиши мумкин. Мен фақат ҳақиқатни ёзганман. Хусусан, Андижон воқеалари ва улар бўйича ўтаётган маҳкама жараёни борасида ҳам ҳақиқатни ёзганман. Шунингдек, мухолифат фаолияти ҳақида ҳам мақолаларим бор. Тўғри, мен мухолифат мавқеидан туриб ёзмаганман, аммо бу мақолаларнинг баъзилари айримларга ёқмаган бўлиши мумкин.

Баъзи хабар агентликларига кўра, Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизмати Волосевичнинг ўзи бу ҳужумни уюштиргани ва ўзини қаҳрамон қилиб кўрсатиш ниятидалигини даъво қилмоқда.

Халқаро ташкилотлар ва Оврупо Иттифоқи Андижон хунрезлигидан кейин Ўзбекистонда мустақил журналистлар, инсон ҳуқуқлари фаоллари ҳамда мухолифатга нисбатан тазйиқлар кучайганидан хавотир билдиришмоқда.

Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy