Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 18 Апрел, 2005 - Published 16:41 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
"Ҳуррият"чи журналист ҳибсда
News image
"Ҳуррият"нинг ҳибсдаги мухбири...
Конститутсион тизимга қарши фаолиятда айбланиб ҳибсга олинган журналист Собиржон Ёқубовни озод этилишини талаб қилаётганлар сони ортиб бормоқда.

" Ҳуррият " газетининг мухбири Собиржон йигирма икки ёшда бўлиб, у мазкур газетада Ўзбекистон матбуотида бу яқин ўртада мисли кўрилмаган очиқроқ чиқишлари билан тилга тушганди.

Республика ички ишлар вазири ўринбосари Алишер Шарофутдиновга кўра, ҳибсга олинган журналист Собиржон Ёқубов ноқонуний ташкилот аъзоси бўлганликда ҳамда конституцион тузумга тажовуз қилганликда айбланмоқда.

Шарафуддинов жаноблари, " қонун олдида ҳамма баробар" эканини урғулаган.

News image
А. Шарафуддинов:қонун олдида ҳамма тенг...

Собиржон Ёқубов Ички ишлар вазирлиги матбуот котибига кўра, бошқа бир неча шахслар билан биргаликда ҳибсга олинган.

Журналистнинг ҳамкасблари уни жасур ва қалами ўткир журналист эканини айтишади.

Собиқда Президент Ислом Каримов стипендиати бўлган Собиржон Ёқубов ана шундай " жасур " чиқишларидан бирида Украинада ўлдирилган журналист Георгий Гонгадзе тақдири ва унинг ўлими жамиятда қандай акс - садо бергани ҳақида ёзганди.

Президент Каримов ўзбек журналистларини тўқсонинчи йиллар ўрталаридан бери " жасоратсизлик" да танқид қилиб келаркан, аксарият кузатувчилар бугун мустақил фикрлаш учун айнан шу "жасорат" лозимлигига, аммо ҳукумат имкон қадар бу каби журналистлар ва кўзга кўринган шахсларни қамоққа ташлаётганига эътибор қаратишади.

News image
"Ҳуррият" бармоқ билан санарли нисбатан мустақил нашрлардан бири саналади.

Собиржон Ёқубовга қўйилаётган айблар унинг қатор ҳамкасблари томонидан асоссиз деб рад этилган ва уларнинг аксарияти журналистни озод этиш йўлида барча қонуний имкониятлардан фойдаланиш ниятида эканлигини айтишмоқда.

Аммо Ўзбекистонда мустақил фикрловчиларга, айниқса диний экстремизм айблари қўйиларкан, уларни озод этиш бўйича қонуний йўллар деярли ёпиқ қолиши айтилади.

Шунда ҳам интернетда бугун Собиржон Ёқубов тақдири юзасидан Америка Президент Жорж Буш номига мактуб пайдо бўлган.

Бу мактубда ёш журналистни озод этилишига ёрдам сўраларкан, уни виртуал равишда имзолаётганлар сони соат сайин ортиб бораётганини кузатиш мумкин.

" Ҳуррият", журналистика ва Ўзбекистон

"Ҳуррият " газетаси 1996 йил ташкил этилган бўлиб, газетанинг илк сонлариёқ ўз номини оқлашга ҳаракат қилаётганидан дарак берарди.

Аммо орадан кўп ўтмай газетанинг бош муҳаррири Карим Баҳриев ишдан олинди.

Ўтган йиллар давомида газетадаги қатор чиқишлар шакл ва мазмун жиҳатидан уни деярли бир хил рангдаги матбуотдан ажратиб турди.

Кейинроқ яна бир нашр ўртага чиқди. " Моҳият " газети ҳам анчайин ҳур ва кенгроқ фикрлар билан иш бошлади.

Иккала газетанинг ҳам тақдири эгиз бўлди.

 Ҳукумат халқни уйғотиб юборади деб бизнинг оғзимизга қулф урганди , аммо бугунги кунда халқнинг хақини талаб қилиши учун ортиқ матбуот эркинлиги керак эмасга ўхшайди...
Ўзбекистон журналистларидан бири
Икки йилча аввал эса газетанинг бошқа бир мухбири Ғайрат Михлибоев ноқонуний " Ҳизбут Таҳрир " партиясига аъзоликда айбланиб етти йил озодликдан маҳрум этилганди.

Халқаро ҳамжамият Ўзбекистон ҳукумати мустақилликнинг илк йилларидан бери сўз эркинлигини бўғишда айблаб келади.

Ҳукумат демократик ислоҳотларда турғунликни диний экстремизм хавфи билан изоҳлаб келмоқда.

Ўтган бир икки йил ичида эса Ўзбекистон матбуотида йирик бир ўзгаришлар сезилмаган эса -да, жамиятнинг сиёсий реалликка берадиган баҳоси ислоҳ бўлгандай...

News image
Телевизионда эса ... олам гулистон

Маҳаллий журналистлардан бири, мамлакатдаги норозилик чиқишлари тобора ортиб бораётганига ишора қиларкан, " ҳукумат халқни уйғотиб юборади деб бизнинг оғзимизга қулф урганди , аммо бугунги кунда халқнинг хақини талаб қилиши учун ортиқ матбуот эркинлиги керак эмасга ўхшайди", дейди.

Яқинда раҳбарияти ўзгартирилган Ўзбекистон телевизиони эса ўйин кулгидан бўшаган вақтини ҳукуматнинг қарорларини шарҳлаш уринишларига ажратишдан чарчамаяпти.

Журналистларга кўра, бугун ахборот олиш ва жамиятдаги ўзгаришлардан хабардорлик туриш ниятида бўлган ўзбекистонликлар камдан кам ҳолатда маҳаллий телевизион мурватини бурашади.

Собиржон Ёқубовнинг қамоққа олишини пойтахт Тошкентдаги журналистлар орасида ҳам изсиз кетаётгани йўқ , дейди мухбирларимиз.

Мухбиримизга кўра, Собиржон Ёқубовнинг қамоққа олингани нафақат унинг ҳамкасблари , балки бошқа қатор журналистлар томонидан ҳам мулозимларнинг эркин сўзга навбатдаги дахл қилиши сифатида норози қаршиланмоқда.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy