Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 14 Декабр, 2005 - Published 19:20 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
"Озодлик"нинг Тошкент идораси ёпилади
"Озодлик" радиоси рамзи
Ўзбекистон "Озодлик" радиосини ноқонуний фаолият юритишда айблаган
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги "Озодлик" радиоси раҳбариятига йўллаган мактубда радио мухбирлари Ўзбекистонда ноқонуний фаолият юритганликда айбланади.

Мухбирларнинг аккредитациядан ўтмаган ҳолда журналистик фаолият юритиши Ўзбекистон қонунларини қўпол бузиш, деб кўрсатилган расмий хатда.

Шу сабаб "Озодлик" радиосининг Тошкентдаги идораси аккредитацияси узайтирилмаслиги, расман рўйхатдан мухбирларнинг ҳам гувоҳномаси муддатидан илгари тўхтатилиши маълум қилинади Ташқи ишлар вазирлиги мактубида.

Вазирлик томонидан бериладиган "Озодлик" радиоси Тошкентдаги идорасининг бир йиллик аккредитацияси муддати шу йил 1 августида тугаганди.

"Cўз эркинлигига зиён"

"Озод Оврупо" радиоси\"Озодлик" радиоси президенти Жефф Тримбл Ўзбекистон ҳукуматининг радиостанция Тошкент идорасини ёпиш қарорини қаттиқ қоралаб чиққан.

"Бу инсон ҳуқуқларига зарба ва Ўзбекистондаги сўз эркинлиги билан боғлиқ шундоғам аянчли вазият учун катта зиён бўлади", - деган Жефф Тримбл.

Ўзбекистонинг ўзида айрим хорижий оммавий ахборот воситалари ҳамда мухбирлари Андижондаги қонли воқеалардан сўнг мамлакатга қарши "ахборот хуружи" ташкилотчилари сифатида талқин этиб келинаётир, сўнгги ойларда қатор журналистлар мамлакатни тарк этишга мажбур бўлганлар.

Август ойида "Озодлик" радиосининг Намангандаги мухбири Носир Зокир олти ойлик қамоқ жазосига ҳукм этилганди.

Ўтган ойда Би-би-си хавфсизлик билан боғлиқ сабаблар туфайли ўзининг Тошкентдаги ваколатхонаси фаолиятини 6 ойга тўхтатиб туришга мажбур бўлганини эълон қилганди.

Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy