|
Ўзбекистонда Интерньюс фаолияти тўхтатилди | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Интерньюс нодавлат ташкилоти раҳбарларининг масала ижобий ҳал этилиши борасидаги умидлари бугун ҳам оқланмади - ўтган ойда чиқарилган маҳкама қарори ўз кучида қолдирилди. Кўрсатилган муддат давомида Интерньюс фаолияти кескин чекланади. Яъни ташкилотнинг оммавий ахборот воситалари муассиси сифатида иш олиб бориши ва жойларда оммавий тадбирлар ташкил этиши таъқиқланади. Шунингдек, банкдаги ҳисоб-китоб операцияларига ҳам чекловлар жорий этилади. Йўл қўйилган нуқсонлар бартараф этилса, олти ойдан сўнг ташкилот ўз ишини давом эттириши мумкинлиги ҳам кўрсатиб ўтилган. Ташкилот рамзларини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказмагани, манзилдаги ўзгаришлардан ўзи рўйхатдан ўтган идорани вақтида маълум қилмагани ва раҳбар лавозимининг низомга кўра «директор» эмас, балки «бош директор» тарзида қўлланилиши каби, Интерньюс раҳбарияти таъкидлаётгандек, жузъий нуқсонлар маҳкама қарорига сабаб бўлган. "Жазолар йўл қўйилган хатоларга мутаносиб тарзда бўлмоғи керак. Ушбу ҳолатда эса биз бундай мутаносибликни кўрмаяпмиз. Ўз навбатида бу масала Ўзбекистондан ташқарида, Вашингтон ва Оврупада ҳам жиддий муҳокамаларга сабаб бўлади," - деди у. 90 йилларнинг иккинчи ярмидан буён фаолият юритаётган Интерньюс ташкилоти Ўзбекистондаги нодавлат оммавий ахборот воситаларига кўмаклашиш, маҳаллий журналистларнинг касб ва ҳуқуқий малакасини оширишга йўналтирилган машғулотлар ўтказиб келган. Шунингдек, бир қатор нодавлат телестудиялари билан ўзаро кўрсатувлар алмашиш тарзидаги ҳамкорлик ташкилот йўналишларидан саналган. Айни ҳаракатлар билан Ўзбекистонда фуқаролик жамияти барпо қилишга кўмаклашиш ташкилотнинг умумий мақсади эканлиги айтилган. Рўйхатдан мақсад? Умуман, шу йил баҳорида халқаро нодавлат ташкилотларидан адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтиш талаб қилинган эди. Ҳукуматнинг бу қарори демократик жараёнларни тезлаштирувчи куч сифатида билинадиган бундай ташкилотларни ишончли назорат қилиш истаги тарзида баҳоланган эди. Шу даврда Сорос жамғармаси ваколатхонасининг рўйхатдан ўтказилишини рад қилинган, Фридом Хаус халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти эса қатъий огоҳлантирилган эди. |
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||