Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 25 Апрел, 2007 - Published 20:36 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Ўзбекистонда яна бир инсон ҳуқуқлари фаоли қамалди
Гулбаҳор Тўраева("Фергана.ру" интернет саҳифасининг сурати)
Гулбаҳор Тўраева кўпчиликка Андижон ҳодисаларидан сўнг танилган
Андижонлик шифокор ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Гулбаҳор Тўраевани олти йилга озодликдан маҳрум этиш тўғрисида ҳукм чиқарилган.

Андижондаги маҳкама Гулбаҳор Тўраевани Ўзбекистон конституциявий тузумига тажовуз қилиш, жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тарқатиш ва туҳмат қилишда айбдор, деб топган.

Тўраеванинг яқинлари маҳкама жараёни кўпчиликка ошкор этилмасдан, шошилинч тарзда ўтказиб юборилганини айтишган.

Гулбаҳор Тўраева шу йилнинг январида Қирғизистондан қайтаётган пайтда қирғиз-ўзбек чегарасида қўлга олинган эди.

Унинг қўлга олинишига ўзи билан олиб келаётган Рауф Парфи ва Муҳаммад Солиҳ китоблари сабаб бўлгани хабар қилинган.

Гулбаҳор Тўраева қарийб икки йил илгари Андижон ҳодисаларидан сўнг ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар тўғрисида хориж оммавий ахборот воситаларига берган интервьюлари билан танилганди.

Андижон ҳодисалари тўғрисида матбуот ва халқаро ташкилотлар ваилларига гапирган инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларидан Саиджаҳон Зайнобиддинов 2006 йил бошида қамоқ жазосига ҳукм этилди, Лутфулло Шамсуддинов чет элдан сиёсий бошпана сўрашга мажбур бўлди.

Андижон воқеалари бўйича ўтган маҳкамаларда Ўзбекистон расмийлари Саиджаҳон Зайнобиддинов ва Лутфулло Шамсуддиновни "террорчиларнинг шериклари", деб атадилар.

Андижон хунрезлигидан сўнг Гулбаҳор Тўраева ўзига босимлар бўлгани, устидан жиноий иш қўзғатилиши билан таҳдидлар қилишганини айтганди.

2005 йил майидан сўнг Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва мухолифат вакиллари ўзлари ва оила аъзоларига ҳукумат томонидан босимлар кучайганини айтадилар.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy