|
ОИ Умида Ниёзова ишини қайта кўриб чиқишни талаб қилди | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Иттифоқ баёнотига кўра, Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари фаоллари - Гулбаҳор Тўраева ва Умида Ниёзоваларнинг қамалиши Баёнотда таъкидланишича, Ўзбекистонга қарши киритилган Оврўпо Иттифоқи жазо чоралари қайта кўриб чиқилиши кутилаётган бир пайтда руй бераётган бу воқеалар жуда ташвиш уйғотади. Андижон воқеалари ортидан Ўзбекистон Ғарбнинг мустақил текширув ўтказиш талабларига рози бўлмагач, Оврўпо Иттифоқи Тошкентга қарши жазо чоралари қўллаган, аммо ўтган йили кузида уларни қисман бекор қилганди. Оврўпо Иттифоқи Умида Ниёзова ва Гулбаҳор Тўраеваларга чиқарилган, иттифоқ назарида ўта қаттиқ ҳукмлардан хавотирда эканини баён этмоқда. Олмония президентлиги остида бўлган иттифоқ чиқарган баёнотда бу икки аёлнинг иши дарҳол қайта кўриб чиқилиши кераклиги айтилади. Шунингдек, иттифоқ расмий Тошкентни Умида Ниёзова ва Гулбаҳор Тўраевалар билан уларнинг яқинлари ҳамда ҳимоячиларининг учрашишларига рухсат беришга даъват қилган. Оврўпо Иттифоқига кўра, Ўзбекистон адолатли маҳкама тамойилларини тўла ҳурмат қилиши керак. Иттифоқ мазкур маҳкамаларга халқаро кузатувчилар бир неча сўровларга қарамасдан киритилмаганини ҳам танқид остига олган. Инсон ҳуқуқлари фаолларининг қамоққа ташланиши юзасидан сўнгги хабарлар Оврўпо Иттифоқини жиддий ташвишга солгани тайин. Оврупо Иттифоқи атиги ўн кундан кейин Ўзбекистонга Андижон хунрезлиги ортидан ўрнатилган жазо чораларини қайта кўриб чиқиши керак. Оврўпо давлатлари бу жазо чораларининг келажаги борасида иккига бўлинишган кўринади. Олмония бошчилигида иттифоқ ва Ўзбекистон ўртасида сўнгги ойлар бир неча мулоқотлар кечган эди. Мақсад - Тошкент билан Оврўпо Иттифоқи ўртасида мулоқотни тиклашдан иборат. Аммо Иттифоқнинг бошқа аъзолари бу мулоқотларни бошлашга шошилаётганлари йўқ. Шу ҳафта Британия парламентининг Ташқи ишлар қўмитаси раиси Майк Гэйпс, агар Ўзбекистон ён бермаса, бу мамлакатга нисбатан янада қаттиқроқ жазо чораларини қўллашга чақирди. "Агар Оврўпо Иттифоқи ўзбек мулозимларини Андижон қирғини юзасидан халқаро текширувлар ўтказишга кўндира олмаса ва ё инсон ҳуқуқларининг ҳурмат қилиниши юзасидан жиддий қадамларга ундай билмаса, унда Британия ҳукумати Оврўпо Иттифоқини Тошкентга нисбатан кескинроқ жазо чораларини қўллашга чақириши лозим", деб айтди Майк Гэйпс. Ўзбекистон маҳкамаларининг сўнгги ҳукмлари эса Human Rights Watch инсон ҳуқуқлари ташкилотининг даъволарини яна бир бор исботлайди, яъни Ўзбекистонда ҳеч нарса ўзгараётгани йўқ. Андижон хунрезлигидан кейин икки йил ўтар экан, Оврўпо Иттифоқининг жуда мувозанатли қадамлар қўйишига тўғри келмоқда. Бу қадамлар - бир томондан, мулоқот йўлида Ўзбекистонни ислоҳотларга ундаш, иккинчи томондан эса, бугунгидек танқидий муносабат билдиришдир. | ИЧКИ САҲИФАЛАР Ўзбекистон хориж элчихоналарини айблади03 Май, 2007 | Bosh Sahifa Ўзбек маҳкамалари ва оврўполикларнинг мушкулотлари01 Май, 2007 | Bosh Sahifa Рейчел Денбер: 'ўзбек ҳукумати фаолларга ўрнак бўлиши учун Умидани жазолади'01 Май, 2007 | Bosh Sahifa Умида Ниёзова етти йилга озодликдан маҳрум этилди01 Май, 2007 | Bosh Sahifa Умида Ниёзова устидан маҳкама бошланди30 Апрел, 2007 | Bosh Sahifa CPJ Умида Ниёзовага қўйилган янги айбловдан хавотирда13 Апрел, 2007 | Bosh Sahifa ОХҲТ вакили Умида Ниёзовани озод этишга чақирди14 Март, 2007 | Bosh Sahifa 'Умида Ниёзова ҳибсда ушлаб турилибди'26 Январь, 2007 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||