Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 04 Январь, 2007 - Published 11:10 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Бахтиёр Ҳамроев ўғли қамоқхонада дўппосланган
Бахтиёр Ҳамроев
Бахтиёр Ҳамроев бу ҳодисани ўзига босим эканлигини айтади
Жиззахдан олинган хабарга кўра, Зафаробод туманидаги жазони ижро этиш муассасасида таниқли инсон хуқуқлари фаоли Бахтиёр Ҳамроевнинг ўғли - Ихтиёр Ҳамроев муассаса ходимлари томонидан дўппосланган.

Янги йил арафасида содир бўлгани айтилган ҳодисанинг тафсилотлари ҳақида Ихтиёр Ҳамроевнинг яқинлари энди
хабар топганлар.

21 ёшли Ихтиёр Ҳамроев 2006 йил сентябрида Жиззах шаҳар маҳкамаси томонидан безориликда айбланиб, уч йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилганди. Ҳимоячи ушбу маҳкама ишининг Бахтиёр Ҳамроевнинг инсон ҳуқуқлари борасидаги фаолиятига боғлиқлигини иддао қилган. Бахтиёр Ҳамроевнинг ўзи сўнгги ҳодисани ўзига нисбатан ўтказилаётган босимларнинг давоми, деб ҳисоблайди.

Бахтиёр Ҳамроев: Совуқ бўлгани учун ўғлимни ечинтириб, бутун баданини кўрмадик. Ўғлим "қўйинг, дада!", деди. Қўлида кишан солинганининг яралари бор. Мана орадан олти кун ўтганига қарамасдан, қўлидаги яралар кетмаган. Қўлига кишан солган ҳолда ерга думалатиб, сочидан тортиб қорнига тепган. Роса урган. Бу ҳақда ўғлим ҳаммасини айтиб берди. Соғлиги жойида эмас. Ошқозонида яра бор. Биз буни бир неча бор айтдик. Буни колония раҳбариятига ҳам, олдинги ўтказиб юборган 64-73 колония раҳбарига ҳам айтган эдик бу нарсани.

Би-би-си: Ўғлингизнинг дўппосланиши юзасидан қамоқхона маъмуриятига мурожаат қилдингизми?

Бахтиёр Ҳамроев: Айнан қамоқхона маъмуриятига мурожаат қилиш учун борган эдик. Минг афсуски, ўша колониянинг бошлиғи йўқ экан, унинг ўринбосари ҳам йўқ экан. Лекин кейин бизга маълум бўлдики, ичкарида улар ҳаммаси ўз жойида ўтирган экан. Яъни, у ердаги навбатчи милиционерлар атайлаб бизни учраштирмади. Ўғлимнинг масаласи бўйича, уни калтаклангани муносабати билан шахсан ўзим ота сифатида Жиззах вилоят прокуратурасига ариза киритдим. Ўғлимга нисбатан бўлаётган бари тазйиқлар мендан алам олиш мақсадида қилинаётган нарса, деб биламан.

Би-би-си: Аввалроқ қамоқхона маъмурлари Ихтиёр Ҳамроевга нисбатан амнистия қўлланилмаслиги ҳақида айтишгани борасида хабарлар тарқалган эди. Бу ҳақда охирги вазият қанақа?

Бахтиёр Ҳамроев: Менинг ўғлим иккита колонияда бўлди. У ерда ўғлимга атайлаб жаримани ўзлари ўйлаб топиб қўйганлар. Мана 64-73 колониянинг раҳбарияти билан суҳбатлашганда, у ердаги ходимлар билан суҳбатлашганда улар тўғридан-тўғри очиқ айтишдики, юқоридан, яъни ГУИНдан(Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш Бош бошқармаси-Таҳририят) келган буйруқ асосида 64-73 колониядан 64-78 га ўтказилган. Қонунга зид равишда.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy