|
Инсон ҳуқуқлари ҳимоячисига ҳужум | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Жиззах шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида яшайдиган Бахтиёр Ҳамроев хонадонига бостириб кирган ўндан ортиқ аёл Британия элчихонасининг икки ходимидан бу ерни тарк этишни Бу аёлларни танимаслигини айтган Бахтиёр Ҳамроев, улар "Жиззахдан йўқол, ватан хоини!", "Сенлар Ўзбекистонни мана бу ажнабийларга сотмоқчимисанлар?", дея бақира бошладилар, дейди. Хонадон соҳибининг аёлларни тартибга чақириш уринишлари наф бермаган, уйдан чиқариб қўйилган аёллар янада авжига чиққанлар. Ҳодиса жойига етиб келган милиция ходимлари ҳам аёлларни тинчлантира олмаганлар. Бахтиёр Ҳамроевни ҳам, британиялик дипломатларни ҳам тошбўрон қилиш ҳақида таҳдид қилганлар. Британия элчихонаси ходимларини милиция ҳимоясида олиб чиқиб автомобилларига ўтирғизишга мажбур бўлинган. Аёллар инсон ҳуқуқлари фаоли, унинг рафиқаси ва ўғлига ҳужум қилганлар. Оломон ўртасидан отилган темир парчаси Бахтиёр Ҳамроев бошига теккан, у тан жароҳати олган. Бахтиёр Ҳамроевнинг айтишича, Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси дипломатлари унинг хонадонига Жиззах вилоятидаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ҳамда 2 августдан буён безориликда айбланиб Жиззах милициясида ҳибсда ушлаб турилган Ихтиёр Ҳамроев ишини ўрганиш учун келганлар. Бахтиёр Ҳамроев ўтган йил Андижон воқеаларидан кейин ҳам таҳқирланганди. Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари фаоллари охирги пайтда ўзлари ҳамда оила аъзоларига нисбатан босимлар янада кучаяётганини айтишади. | ИЧКИ САҲИФАЛАР Инсон ҳуқуқлари фаоли таҳқирланди 26 Май, 2005 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||