Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 26 Май, 2005 - Published 13:46 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Инсон ҳуқуқлари фаоли таҳқирланди
Бахтиёр Ҳамроев
Ҳамроевни Каримовга сотқинлик қилишда айблаганлар унинг тошбўрон этилишини талаб этишган
Жиззахлик инсон ҳуқуқлари фаоли, Бахтиёр Хамроевнинг айтишича, бугун бир автобусда келган етмиш нафарча одам унинг уйига кириб, уни Андижон воқеалари ҳақида туҳмат билан Би-би-си ва Озодлик радиолари орқали чиқишлар қилишда айблаган.

Улар орасида маҳаллий расмийлар, ҳусусан маҳаллий телевидение расмийси, газета муҳаррири, кексалар ва аёллар, ҳамда "Ўзбекистон Қаҳрамони" унвонини олган Жиззахликлар ҳам бўлган.

Жаноб Ҳамроевга кўра, унинг уйига бостириб кирган кишилар уни "террорист", "ватан хоини", "нонкўр", "сотқин" каби сўзлар билан ҳақорат қилган, ҳамда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовни ҳақорат қилишда айблаганлар.

Бу гуруҳ жаноб Ҳамроевдан 500дан ортиқ оддий инсонлар ҳалок бўлгани айтилаётган Андижон намойиши борасида нотўғри ахборот тарқатаётгани учун халқдан кечирим сўрашини талаб этган.

Улуғбек Ҳамроев
Аввалроқ Жиззахлик мустақил журналист Улуғбек Ҳайдаровни дўппослаб кетганлар ҳали ҳам топилмаган
Шунингдек улар, у ўз оиласи билан 24 соат ичида Жиззахни тарк этишини талаб қилишган.

Жаноб Хамроевга кўра, етмиш кишини ўз ичига олган бу гурух таркибидаги аёллар уни кўчага судраб чиқарилишини ва тошбўрон қилинишини талаб қилганлар.

Ғазабланган кексалар эса жаноб Ҳамроевни ҳасса билан уришган.

45 дақиқалик ҳақоратлардан сўнг гуруҳ ўз йўлига равона бўлган, Бахтиёр Ҳамроев эса Жиззах Шаҳар Ички Ишлар Бошқармасига мурожаат этган.

Жиззах ИИБ расмийси мурожаатга жавобан, Ҳамроев хонадонига келиб воқеа тафсилотларини ўрганган.

Ҳабар берилишича, маҳаллий расмийлар, ҳусусан маҳаллий телевидение расмийси, газета муҳаррири, кексалар ва аёллар, ҳамда "Ўзбекистон Қаҳрамони" унвонини олган Жиззахликлар аввало шаҳардаги Маънавият ва Маърифат марказида мажлис ўтказишган, мажлисдан сўнг эса автобусга ўтириб Бахтиёр Ҳамроев уйига йўл олишган.

Саиджаҳон Зайнобиддинов
Андижон воқелари борасида хориж матбуотига очиқ гапирган фаол Саиджахон Зайнобиддинов ҳозирда ҳибсда
Шунингдек, гуруҳ Ҳамроев хонадонини тарк этгач, Зарбдор тумани Эзгулик Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Раиси Мамаражаб Назаров, сўнгра Жиззах шаҳар Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Раиси Ўктам Пардаев хонадонларига боришгани айтилади. Жаноб Пардаев улар томонидан дўппосланган.

Мазкур воқеа борасида Би-би-си Жиззах ИИБ расмийлари билан боғланишга ҳаракат қилган, бироқ ҳаракатлар зое кетган.

Жиззахлик инсон ҳуқуқлари фаоллари даъво қилишларича, охирги бир неча кунлар ичида Андижон воқеаларининг мустақил ёритилишига қарши қадам сифатида, уларга тазйиқлар кучайган.

Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy