|
Зайнобиддинов устидан маҳкама бошланган | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ўзбекистонда расман рўйхатдан ўтмаган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш "Аппелляция" гуруҳи раҳбари Саиджаҳон Зайнобиддиновга нисбатан аҳоли орасида ваҳима уйғотиш ва конституциявий тузумга тажовуз этиш айблари қўйилган. Зайнобиддинов яқинлари инсон ҳуқуқлари фаоли устидан маҳкаманинг Тошкент вилоятидаги Қуйи Чирчиқ туман судида бошланганини маълум қилганлар. Андижон хунрезликларига гувоҳ бўлган Саиджаҳон Зайнобиддинов жаҳон оммавий ахборот воситаларига ахборот тарқатишга уринган саноқли шахслардан бўлган. Воқеалардан кўп ўтмасдан у ҳибсга олинган, шу вақтгача Тошкентда сақланмоқда. Халқаро ташкилотлар Ўзбекистон ҳукуматига инсон ҳуқуқлари фаолини озод қилиш чақириқлари билан чиқишганди, бу ташкилотларнинг ишонишича, Ўзбекистон ҳукумати Андижондаги хунрезликлардан кейин ўзгача фикрловчи инсонларга нисбатан репрессив сиёсатини кучайтирган. Андижон воқеаларидан кейин қатор инсон ҳуқуқлари фаоллари ва мухолифат вакиллари ёлғон хабар тарқатиш ёхуд ҳукуматни обрўсизлантириш важлари билан қамоққа ташланган. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||