 | | | Зайнобиддинов Андижон ҳақидаги ҳақиқатни айтгани учун қамалган, деб кўрилаётир | Ню йоркда жойлашган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро Хюман Райтс Уотч ташкилоти андижонлик таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Саиджаҳон Зайнобиддинов ҳақида маълумотларни ошкор қилиш чақириғи билан чиққан.Ташкилотнинг 20 январда эълон қилган баёнотида Ўзбекистон ҳукумати ҳибсга олинган инсон ҳуқуқлари фаоли тақдирини аёнлаштириши лозим, дейилади. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича норасмий "Аппелляция" гуруҳининг раҳбари Саиджаҳон Зайнобиддинов ўтган йили май ойида Андижон шаҳрида содир бўлган воқеалар ҳақида хорижий матбуотга қатор интервюлар берганидан сўнг ҳибсга олинганди. Ўзбекистондан келаётган хабарларда унинг ўтган ҳафтада якунланган, ёпиқ тарзда ўтказилган маҳкама жараёнида етти йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилгани айтилади. Хюман Райтс Уотч Ўзбекистон ҳукуматини Саиджахон Зайнобиддиновни дунёга Андижонда нималар бўлгани ҳақида хабар бергани учун жазолаганлик ва унинг қаердалигини яшираётганликда айблаган.
|