|
Ўзбекистонда маҳкамаларнинг янги тўлқини | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ҳамдам Сулаймонов, Акбар Орипов, Дилмурод Муҳиддинов, Мусажон Бобожонов, Муҳаммадқодир Отахонов ва Нурмуҳаммад Азизовга нисбатан Ўзбекистон конституциявий тузумига тажовуз этиш ҳамда президентга туҳмат ва ҳақорат қилиш айблари қўйилган. Тошкентга яқин Ўрта Чирчиқ туман маҳкамасида кечаётган жараённинг очиқ экани эълон қилинган, аммо айбланувчиларнинг қариндошлари ҳам маҳкама бошланганидан кеч воқиф бўлганлар. Андижон воқеалари муносабати билан "Бирлик" партияси эълон қилган "Халққа ўқ отганлар халқ олдида жавоб беради" деб номланган баёнотни тарқатганларидан кейин фаоллар ҳибсга олинганди. "Эзгулик" жамияти раҳбари Васила Иноятованинг Би-би-сига билдиришича, кечаётган маҳкама ишида айблов инсон ҳуқуқлари ва мухолифат вакилларидан ҳам кўра кўпроқ улар аъзоси бўлган ташкилотларга қўйилган. Андижондан узоқдаги маҳкама
Ўзбекистон Бош прокуратураси таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Саиджаҳон Зайнобиддинов устидан тергов жараёнининг декабр ойида якунланиб, маҳкамага оширилгани ва ҳозирда маҳкама жараёнининг давом этаётганини тасдиқлаган. Яқинларининг айтишича, Саиджаҳон Зайнобиддиновнинг ҳимоячиси унинг устидан Тошкент вилоятидаги Қуйи Чирчиқ туман судида маҳкама бошланиши тўғрисида қоғоз олган, бироқ шахсий сабаблар туфайли маҳкамага етиб боролмаган. Расмий идоралар инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси устидан бораётган маҳкамада у ҳимоячи билан таъминланганми ёки йўқлиги борасидаги саволга ҳам ойдинлик киритмаганлар. Ҳукумат талқинига зид ахборот Ўзбекистондаги норасмий "Аппелляция" гуруҳи раҳбари Саиджаҳон Зайнобиддиновга нотўғри ахборот тарқатиш ва конституциявий тузумга тажовуз этиш айблари қўйилган. Зайнобиддинов 13 май куни Андижонда нималар бўлаётгани ҳақида маълумот олишга уринган журналистлар ҳамда хорижий дипломатлар билан яқин алоқада бўлган. Андижондаги воқеаларни Россия телеканаллари орқали кузатганлар, жумладан, ўзбекистонликларнинг ҳам кўпчилиги қонли воқеалар тафсилотларини Саиджаҳон Зайнобиддиновнинг тилидан эшитишган. У ҳукумат кучлари томонидан ўлдирилгани айтилган ёш болаларнинг оёқ кийимлари ва жанговар ўқ ва бошқа далилларни телевизор орқали намойиш этган. Табиийки, Андижон воқеалари борасида унинг айтганлари ҳукуматнинг талқинига тамоман зид эди, Саиджаҳон Зайнобиддинов бу воқеаларни қирғин, деб атаган. Андижон воқеаларидан бир неча кун ўтиб у ҳибсга олинган, шу вақтгача Тошкентда сақланмоқда. Халқаро ташкилотлар Ўзбекистон ҳукуматига Саиджаҳон Зайнобиддиновни озод қилиш чақириқлари билан чиқишган. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||