|
'Бу - бир кишини сайлаш учун ўтказилаётган тадбир' | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Агарда башорат қилинаётганидек жорий президент Ислом Каримов ғалабага эришса, уни қутловчилар орасида биринчи Россия Президенти Владимир Путин бўлишини ҳам аниқлик билан айтиш мумкиндир. Хитойнинг ҳам Ўзбекистондаги демократия стандартларидан хавотир изҳор этишини кутиш қийин. Аммо Оврўпо ва АҚШда бу сайловдан умидлар катта эмас. Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти сайловда ҳақиқий рақобат йўқлигини айтиб, кузатувчиларнинг чекланган гуруҳини йўллаган холос. Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти декабр бошида Ўзбекистондаги сайловолди вазиятига баҳо бериш билан унинг муносабати қандай бўлишини билдириб қўйди. Хулоса қилинадиган бўлса - Ўзбекистондаги президент сайловида гапиришга арзийдиган рақобат йўқ, чунки мухолифатнинг аксари ва жамоатчилик фикри бўғиб қўйилган. Шунинг учун ташкилот Ўзбекистондаги сайловга бор-йўғи ўн кузатувчисини йўллайди ва сайлов кунида давомли кузатув ўтказиш ниятида эмас. Бир пайтлар Каримов ҳукуматининг асосий иттифоқчиси бўлган Қўшма Штатлар ҳам афтидан сайловлар масаласида узил-кесил хулосага келиб бўлган. Эрика Баркс-Рагглс Америка Давлат котибининг Инсон ҳуқуқлари ва демократия масалалари бўйича ёрдамчисидир: "Биз бу масалага ғоят ҳаққоний қараяпмиз. Бу сайлов бир кишини сайлаш учун ўтказилаётган тадбир. Натижа қандай бўлишига ҳеч ким шубҳа қилмайди, деб ўйлайман. Биз Ўзбекистонда бир кун келиб ҳақиқатан ҳам озод, ҳаққоний ва шаффоф сайловлар бўлиб ўтишига умид қилиб қоламиз. Шу ҳафта сўнгида ўтадиган сайловлар эса халқаро меъёрларга жавоб беради деб ўйлаймайман", деб айтди Америка давлат котибининг ёрдамчиси. Қўшма Штатларнинг Ўзбекистонга таъсири Андижонда юз берган қонли ҳодисалар ва Хонобод ҳарбий базасининг ёпилиши ортидан деярли йўққа чиқди. Аммо Оврўпо Иттифоқи билан алоқалари масаласида вазият ўзгача. Олмониянинг зўр бериб уринишлари ортидан Оврўпо Иттифоқи Тошкент билан чекланган мулоқотни йўлга қўйишга қарор қилди. Иттифоқ шу тариқа куни келиб Ўзбекистонда демократик ва инсон ҳуқуқлари соҳаларида ислоҳотлар ўтказишга умид қилмоқда. Олмония парламентининг ташқи алоқалар қўмитасидан Мари Луиз Бек октябр ойида Ўзбекистонга сафар қилганди: "Мулоқот осон иш эмас. Оврўпо Иттифоқи Андижон масаласида учрашиш учун у ерга икки марта борди. Андижон - муносабатларимизнинг очиқ ярасидир. Шунинг учун алоқаларимиз яхшиланаяпти деб айта олмайман. Аммо иккала тараф ҳам бир-бирига муҳтож. Биз муаммоли масалаларда бир-биримизга танқидий ёндошишимиз керак, лекин Ўзбекистоннинг ўтиш даврида эканлигини унутмаслигимиз ва ундаги ютуқларни олқишлаб туришимиз керак. 2008 йилдан бошлаб Ўзбекистонда ўлим жазосининг бекор қилиниши ҳам эътиборга лойиқ қадамдир деб ўйлайман." - дейди Олмония парламенти вакиласи. Оврўпо Иттифоқи келгуси йилда Ўзбекистонга жорий этган чекланган жазо чораларини қайтадан кўриб чиқар экан, президент сайловининг қандай ўтганини ҳам эътиборга олишини маълум қилди. Лекин барча кузатувчилар Ислом Каримов учун ғалаба кафолатланган деган қарашларга қўшилади. Шундай экан, Оврўпо Иттифоқига Ўзбекистонда демократия сари ижобий силжишлар рўй берди, дейиш жуда қийин бўладиган кўринади. |
ИЧКИ САҲИФАЛАР Ўзбек мулозимларига виза тақиқи вақтинча бекор қилинди15 Октябр, 2007 | Bosh Sahifa Оврўпо экспертлари Андижон воқеаларини ўрганмоқда11 Декабр, 2006 | Bosh Sahifa Жаноб Штайнмайер қандай таассурот билан қайтади?01 Ноябр, 2006 | Bosh Sahifa Шанхай саммитининг АҚШ базалари ҳақидаги огоҳи05 Июл, 2005 | Bosh Sahifa Каримов:Андижон воқеалари хорижда тайёрланган29 Июн, 2005 | Bosh Sahifa Райс: 'ҳарбий база овозимизни бўғолмайди'17 Июн, 2005 | Bosh Sahifa Ислом Каримовни Хитой хуш қаршиламоқда25 Май, 2005 | Bosh Sahifa Андижон:Оврўпо халқаро текширувни талаб қилмоқда 23 Май, 2005 | Bosh Sahifa | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||