|
Оврўпо экспертлари Андижон воқеаларини ўрганмоқда | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ўтган ой иттифоқ ва Ўзбекистон расмийлари экспертлар учрашувини ўтказишга келишиб олишганди. Мазкур ташриф ташаббуси Оврўпо Иттифоқи Ўзбекистонга қарши жорий этган чекловларни янгилашни муҳокама қилаётган пайтда расмий Тошкент томонидан илгари сурилганди. Оврўпо Иттифоқи қурол-яроғ эмбаргоси ва баъзи ўзбек расмийларига қўйилган виза чекловлари каби санкцияларни янгилаганди. Экспертларнинг Тошкентга сафари шу музокаралар ортидан амалга оширилаётган биринчи сафар, келгуси йил инсон ҳуқуқлари борасида яна учрашувлар бўлиши кутилаяпти, дейди Оврўпо Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Пьер Морел. Пьер Морел: Андижон воқеаларини ўрганувчи оврўполик мутахассислар гуруҳи шу йил охиригача учрашсинлар, деб талаб қўйгандик. Оврўпо Иттифоқи вазирларининг охирги учрашувидан бир ой ўтиб, 14 нафар эксперт Тошкентга йўл олишмоқда. Учрашувлар 1 ҳафта давом этади. Оврўполик экспертларнинг Андижонга ҳам сафар қилишлари кўзда тутилган. Бу учрашувлар чоғида Ўзбекистон ҳукумати расмийларидан Оврўпо Иттифоқи мукаммал тайёрлаган саволларга жавоблар сўралади. Вакиллар орасида маҳкама, полиция ва инсон ҳуқуқлари соҳаларида тажрибаси бўлган турли мамлакатлар - Британия, Олмония, Швеция ва Франция мутахассислари ва Оврўпо Иттифоқи расмийлари бор. Финляндия президентлиги остида гуруҳга фин элчиси бошчилик қилмоқда. Би-би-си: Оврўполик гуруҳ Ўзбекистон тарафидан кимлар билан иш олиб боради? Пьер Морел: Албатта, сафар Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан уюштирилган. Аммо бу вазирлик расмийлари билан чекланиб қолинмайди. Ўзбек тарафидан қонунчилик ва ҳуқуқ-тартибот органларидан мутахассиcлар билан ҳам учрашилади. Би-би-си: Бу мутахассиcлар учрашувидан қандай натижа келиб чиқади, деб ўйлайсиз? Пьер Морел: Биз Андижон борасида юзага келган ўзаро фарқларимизни бартараф этиш бўйича олдинга қадам ташланишига умид қиламиз. Шу даврга қадар биз саволларимизга хаққоний жавоблар олганмиз, деб ўйламаймиз ва бу сафар шу жавобларни оламиз, деб умид қиламиз. Андижон воқеаларига нисбатан қандай амал қилингани ҳамда ундан сўнг давом этган қониқарсиз маҳкама ишлари борасида маълумот олишни истаймиз. Ўзбек тарафи биз билан бу борада ишлашга нақадар хайрихоҳ эканлигини шу сафар орқали кўрсак бўлади. Би-би-си: Агар бу гуруҳ оладиган жавоблар Оврўпо Иттифоқини қониқтирса, унда аввалдан янграб келаётган Андижон борасидаги очиқ халқаро тергов талаби бекор қилинадими? Пьер Морел: Биз ҳеч қачон шундай бўлади, демаганмиз. Аввало биз ўзбек тарафини синаб кўрмоқчимиз. Албатта бу имкониятдан фойдаланишимиз керак эди, чунки бу ҳам олдинга қўйилаётган бир қадам. Бу қадамдан қандай фойда чиқишини айтишга ҳали эрта. Оврўпо Иттифоқи вазирлар кенгаши баёнотларида ҳам айтилган, биздаги асосий тамойиллар - ҳушёрлик, фактлар талаби ва саволларимизга аниқ жавоблар олиш истагидир. Буёғи қандай бўлишини кутсак, кўрамиз. Ўзбекистонга юборган гуруҳимиз жуда яхши ва тажрибали мутахассислардан ташкил топган. Улар Оврўподаги барча аъзо давлатларнинг Ўзбекистон борасидаги хавотирларидан жуда яхши хабардорлар. Би-би-си: Бир қатор ўзбек мухолифатчи гуруҳлари Андижон тадқиқот гуруҳига ўзлари ҳам киритишлари кераклигини айтишмоқда. Сизнингча бунинг иложи борми? Пьер Морел: Ҳозирги вазиятга қарайдиган бўлсак, биз қаршимизда пайдо бўлган имкониятдан имкон қадар фойдаланишга ҳаракат қилаяпмиз, яъни Ўзбекистон таклифи билан Андижонни ўрганиш гуруҳи учрашувини ўтказаяпмиз. Албатта, жараён тараққий эта бориши билан келажакда нималар қилиниши мумкинлигини ҳисобга оламиз. | ИЧКИ САҲИФАЛАР Оврўпо Иттифоқининг жазо чоралари ҳақида ким қандай фикрда?14 Ноябр, 2006 | Bosh Sahifa Андрю Штролайн: 'бу Иттифоқнинг Тошкентнинг ҳар бир сўзини қабул қилиб ўтирмаслиги ишорасидир'13 Ноябр, 2006 | Bosh Sahifa Ўзбекистонга жазо чоралари янгиланди13 Ноябр, 2006 | Bosh Sahifa Чарлз Таннак: 'Андижонда аслида нима бўлганини яшириш Ўзбекистон ҳукумати фойдасига эмас'13 Ноябр, 2006 | Bosh Sahifa Андижон воқеалари музокаралар марказида 08 Ноябр, 2006 | Bosh Sahifa Андижон Оврўпо Иттифоқидаги бўлинишга сабаб бўлдими?02 Ноябр, 2006 | Bosh Sahifa Каримов аҳоли норозилигини тан олмоқдами?16 Октябр, 2006 | Bosh Sahifa Президент Каримовнинг чиқиши нимани англатади?16 Октябр, 2006 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||