Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 08 Ноябр, 2006 - Published 18:02 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Андижон воқеалари музокаралар марказида
Брюссел.Оврўпо Иттифоқига аъзо давлатлар байроқлари
Андижон воқеаларидан сўнг бир қатор ўзбек расмийларининг Оврўпога сафар қилишлари таъқиқланган
Брюсселда Оврўпо Иттифоқи расмийлари билан учрашаётган Ўзбекистон ҳукумат ҳайъати Андижон воқеаларини ўрганиш учун экспертлар учрашуви ўтказишни таклиф этган.

Сўнгги қадам Ўзбекистон ҳукуматининг Андижон воқеалари юзасидан халқаро текширув талабларига ён бераётганини англатадими, йўқми, қоронғу.

Оврўпо Иттифоқи ўзбек томонининг таклифини олқишлашини айтган.

Иттифоқ томонидан эълон қилинган баёнотда айтилишича, учрашув шу йил охирига қадар бўлиб ўтади.

Оврўпо Иттифоқи, шунингдек, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари борасида зудлик билан мулоқот бошлашга тайёрлигини ҳам билдирганини айтган.

Мажбурий қадам?

Андижон воқеаларидан сўнг биринчи музокаралар Оврўпо Иттифоқи Ўзбекистонга нисбатан жазо чораларини қайта кўриб чиқиши арафасида ўтмоқда.

Жазо чоралари Андижондаги исённи бостиришда ҳукумат қўшинлари меъёридан ортиқ, номувофиқ ва тартибсиз равишда куч ишлатгани учун жорий этилгани айтилган.

Ўзбекистонга қурол-яроғ, ҳарбий ускуна ва ички қатағонларда ишлатилиши мумкин бўлган бошқа жиҳозларнинг экспорт қилиниши тақиқланган, 12 Ўзбекистон расмий мулозимининг Оврўпо Иттифоқига аъзо давлатлар ҳудудига кириши ҳам чекланганди.

Ўзбекистон раҳбариятининг Андижон хунрезлиги юзасидан мустақил текширув ўтказилишига қаршилиги яна бир бор қораланиши кутилаётган Оврўпо Иттифоқининг навбатдаги муҳокамаси душанба кунига мўлжалланган.

Иттифоққа аъзо айрим давлатлар, хусусан, Олмония Ўзбекистонга нисбатан санкциялар кутилган натижани бермагани учун Ўзбекистон раҳбарияти билан мулоқотларни қайта тиклаб жазо чораларини енгиллаштириш керак, демоқдалар.

Бироқ Британия, шунингдек Халқаро Инқироз гуруҳи ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Хюман Райтс Уотч ташкилотлари жазо чораларини янада кучайтирилиши тарафдоридирлар.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy