Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 11 Апрел, 2006 - Published 18:18 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Марказий Осиё: Оврўпо Иттифоқининг ўрни қандай?
Халқаро Инқироз гуруҳи рамзи
Инқирозлар олдини олиш бўйича Халқаро Инқироз гуруҳининг янги ҳисоботига кўра, Оврўпо Иттифоқи бир қарашда тинч, аммо бўҳрон эҳтимоли кучли бўлган Марказий Осиёга етарлича эътибор қаратмаётир.

Ташкилот янги ҳисоботида айтилишича, энергия заҳираларига бой Марказий Осиё Оврўпо қитъаси учун муҳим, лекин шунга қарамай Иттифоқ минтақа борасида аниқ стретегияга эга эмас.

Халқаро инқироз гуруҳининг янги ҳисоботи "Марказий Осиё: Оврўпо Иттифоқининг ўрни қандай?" деб номланади.

Ташкилотга кўра, Оврўпо Иттифоқи шу вақтгача Марказий Осиёда амалга ошириб келган ТАСИС сингари йирик, миллатлараро лойиҳалардан ҳар бир мамлакатнинг ўзига хос хусусиятларини назарда тутувчи кичик ва ўрта миқёсдаги амалий режаларга ўтмоғи лозим.

Айни пайтда ташкилот, Оврўпо Иттифоқига минтақадаги ҳозирлик миқёсини кенгайтириш ва кўпроқ молия сарфлаш маслаҳатини беради.

Халқаро Инқироз гуруҳининг Осиё бўлими раҳбари Роберт Темплернинг айтишича, агарда Оврўпо Иттифоқи Марказий Осиёни чиндан тушуниб ёрдам бермоқчи бўлса, кўпроқ дипломатлар ва элчилар юбориши керак.

- Оврўпо Иттифоқи инсон ҳуқуқлари, демократия ва қонун устуворлиги йўналишларида анчайин мутассил сиёсат юргиза бошлаши керак, айниқса Ўзбекистон ва Туркманистон каби давлатларга нисбатан, - дейди жаноб Темплер.

Лекин шу билан бирга, Халқаро Инқироз гуруҳи, Оврўпо Иттифоқининг авторитар ҳукуматлар билан диалогни давом эттириш сиёсатини танқид остига олади, бу каби сиёсат шу вақтгача ҳеч қандай самара бермаган, деб таъкидлайди.

Ҳисоботга эътибор қаратиладиган бўлса, бир томондан кенгроқ ҳозирликка даъват янграмоқда, бошқа томондан эса Ўзбекистон ё-да Туркманистон билан кенгроқ фаолият юритиш ҳаракатлари танқид остига олинаётир.

Би-би-сининг, ташкилот ҳисоботида бир-бирига қарама-қарши фикрлар янграмаяптими, деган саволига Халқаро Инқироз гуруҳи вакили Роберт Темплер, бу икки нуқта бир-бирига зид эмас, дея жавоб қайтаради.

- Фаолият ва диалогни кенгайтиришни фақатгина Ўзбекистон ва Турманистон мисолида танқид остига олганмиз. Демократия, иқтисодий эркинликлар, таълим-тарбия, соғликни сақлаш ва савдо соҳаларини ривожлантиришни кўзда тутган фаолиятларни биз тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз,- дейди Роберт Темплер.

- Марказий Осиё халқларига тўғридан-тўғри ривожлантиришни кўзда тутган ёрдамларни биз ҳам қўллаб-қувватлаймиз. Фақат бу мулоқотлар диктаторлик ҳукуматларини қабул қилиш шаклида бўлиши керак эмас, - қўшимча қилади жаноб Темплер.

Аммо бу ўринда ҳам савол туғилади: Мисол учун, Ўзбекистон ёки Турманистон сингари давлат назорати ҳаётнинг ҳамма соҳаларида мутлақ бўлган давлатларда қандай қилиб ҳукумат билан муносабатларни ўрнатмасдан аҳолига тўғридан-тўғри ёрдам бериш ва бошқа лойиҳаларни амалга ошириш мумкин?

Ушбу саволга жавобан, Роберт Темплер жаноблари, бу борада ҳам муайян тавсиялар илгари сурилаётир, дейди:

- Биз ўзимизни бу ҳукуматлар ўзгарган вақтга тайёрлаб боришимиз керак. Туркманистон ва Ўзбекистон аҳолиси учун мамлакатдан ташқарида кўпроқ ўқув машғулотлари ўтказиш имкониятлари яратилиши керак. Мустақил оммавий ахборот воситалари фаолияти қўллаб-қувватланиши керак, дейди Ҳалқаро Инқироз гуруҳи вакили.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
ТАШҚИ САЙТЛАР
Би-БИ-Си ташқи саҳифа –сайтлар учун маъсул эмас
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy