Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 16 Октябр, 2006 - Published 15:46 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Президент Каримовнинг чиқиши нимани англатади?

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов
Оврўпо Иттифоқи Ўзбекистон билан муносабатлар масаласини ноябрда кўриб чиқади
2005 йил май ойидаги Андижон ҳодисаларидан бир ярим йил ўтиб, Президент Каримов айбни қисман раҳбарларга тўнкамоқда, лекин шунда ҳам республика раҳбарлари эмас, маҳаллий раҳбарлар тилга олинди.

Ўзбекистон президентининг охирги изҳороти ғарб давлатларини инсон ҳуқуқларини қўпол равишда бузишда айблаб келинган ўзбек раҳбарияти билан
қандай иш юритиш кераклиги
ҳақидаги саволларга яна бир
бор етаклайди.

Кўпчилик Президент Каримов ҳамма айбни қўл остидагиларга юклаяпти, деб ўйлаши турган гап. Аммо бу Андижон воқеалари учун айбни расман тан олишга томон қўйилган кичик бир қадам ҳам бўлиши мумкин. Шу ўринда бир савол туғилади - нима учун Ислом Каримов бундай ён беришга бораяпти? Ёки бу билан у нимага эришмоқчи?

Ҳозир Ғарбда кимдир Президент Каримовга Андижон воқеаларига самимийроқ баҳо бергани тақдирда Ўзбекистонга нисбатан жазо чораларини юмшатиш ҳақида ваъда берган, деган гап-сўзлар юрибди. Ақлга келадигани, шубҳасиз, Олмония.

Аммо тез орада Оврўпо Иттифоқига раисликни қўлга оладиган Олмония инсон ҳуқуқларини поймол этувчи ҳукуматлар билан мулоқотни тарғиб қиладиган ягона давлат эмас. Улар яккаҳокимликка асосланган режимларни ташқи дунёдан иҳоталаб қўйиш репрессиялардан азоб чекаётганларга ёрдам бермайди, дейишади. Уларнинг айтишларича, нодемократик режимларни ўз сиёсатларини мўътадиллаштиришга рағбатлантириш лозим.

Мухолифлар эса бундай ёндошувни хиёнат сифатида кўрадилар. Ўзбекистоннинг мухолифатдаги "Эрк" демократик партияси раҳбари Муҳаммад Солиҳ буни айнан хиёнат, деб атаган. Унинг фикрича, Оврўпо Иттифоқи жазо чораларини ҳар қандай шаклда енгиллаштириши таслим бўлишни англатади ва иттифоқнинг Ўзбекистон устидан таъсирини янада кўпроқ йўқотиши сифатида кўрилади.

Баъзи Ғарб ҳукуматлари, масалан, Британия ҳам худди шундай фикрда ва Ўзбекистонга нисбатан жазо чораларини кучда қолдиришни қўллаб-қувватлашини айтмоқда. Ўзбекистон ҳукумати билан мулоқот ғояси, унинг танқидчиларига кўра, ўз мантиғига эга бўлиши мумкин. Аммо уларни оқлаш учун аниқ натижаларга эришиш керак бўлади. Шу маънода улар Президент Каримовнинг чиқиши қуруқ гапдан бошқа бирон нарсани англатишини савол остига олмоқдалар.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Андижонда ҳоким ўзгарди
13 Октябр, 2006 | Bosh Sahifa
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy