|
Каримов аҳоли норозилигини тан олмоқдами? | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ўзбекистон Президентининг Андижон вилоят ҳокими Сайдулло Бегалиевни лавозимидан четлатиш ва унинг ўрнига Аҳмад Усмоновни ҳоким этиб тайинлаш пайтидаги мажлисда қилган маърузаси шанба куни маҳаллий телевидениеда намойиш этилган. Ўзбекистон расмийларига биноан, 187 нафар, гувоҳлар ва инсон ҳуқуқлари фаолларининг сўзларига кура бир неча юз кишининг ҳалок бўлиши билан ниҳоя топган Андижон воқеалари ортида - Ғарб кузатувчилари аҳолининг ҳокимиятдан норозилиги, қашшоқлик, порахўрлик ва ижтимоий адолатсизлик сингари муаммолар турганини айтишади. Аммо Ўзбекистон ҳукумати бу сабабларни рад этган ва Андижондаги қонли воқеаларнинг сабаби исломий жангарилик эканини уқтириб келади. Хўш, эндиликда Президент Ислом Каримов Андижон воқеаларига аҳоли норозилиги сабаб бўлганини тан олаяптими? Би-би-си ушбу савол билан инқирозлар олдини бўйича Халқаро инқироз гуруҳининг Марказий Осиё бўйича таҳлилчиси Майкл Холлга мурожаат қилди. Майкл Холл: Бир қараганда, бу Ўзбекистон ҳукуматининг Андижон воқеалари борасидаги мавқеида юз берган йирик ўзгаришга ўхшайди. Каримов учун Андижонда одамлар ҳокимиятдан норози бўлганини тан олиш - жуда катта чекинишни англатади. Аммо шу билан бирга Президент Каримов - одамларнинг норозилиги Андижон воқеаларининг асосий сабаби, деяётгани йўқ. У яна исломий радикаллар ва ўз таъбирича, уларнинг хориждаги ҳомийлари ва ҳоказолар ҳақида гапираяпти. Бир томондан, ҳақиқатан ҳам жаноб Каримовнинг ҳозирда буни эътироф этаётгани ҳайратланарли бир қадам. Аммо, иккинчи тарафдан, Ислом Каримов Андижон воқеаларига халқнинг норозилиги сабаб бўлганини самимий ва очиқчасига тан олаётгани йўқ. Би-би-си: Сизнинг-ча, у Андижон воқеаларининг ижтимоий сабаби ҳақида нима учун айнан бугунга келиб гапираяпти? Майкл Холл: Бу ҳақиқатан ҳам қизиқ савол, нима учун у бу ҳақда бугунга келиб гапираяпти? Бунинг бир неча сабаблари бўлиши мумкин. Биринчиси, ҳозир Оврўпо Иттифоқи ўтган йил Ўзбекистонга нисбатан жорий этган жазо чоралари ва умуман, Ўзбекистонга нисбатан сиёсатини қайта кўриб чиқаяпти. Каримов шу фурсатдан фойдаланиб қолишга уринаётган бўлса, эҳтимол. Яъни, у Оврўпо Иттифоқини хавотирга солаётан баъзи масалаларда ён беришга тайёрлиги ҳақида ишора бераётган ҳам бўлиши мумкин. Мен бу асосий сабаб, деб ўйламайман, аммо эҳтимоллардан биттаси. Яъни Каримовга ўтказилаётган халқаро босим ва унча қаттиқ бўлмаган жазо чоралари ҳам қандайдир натижа бераётган бўлиши мумкин. Аммо шу билан бирга, ёдингизда бўлса, Андижон воқеаларидан олдин ҳам ҳар йили қиш мавсумида Андижонда аҳолининг газ, сув ва электр муаммолари билан боғлиқ норозилик чиқишлари юз бериб турган. Каримов бу каби ён беришлар билан ана шундай норозиликларнинг ҳам олдини олишга уринаётган бўлиши мумкин. Менимча, бу сабабларнинг ҳаммаси Президент Каримовни Андижонда халқ ҳокимиятдан норози бўлганини тан олишга ундаган бўлиши мумкин. Би-би-си: Андижонннинг ишдан бўшатилган ҳокими Сайдулло Бегалиев Оврўпога сафар қилиши тақиқланган ўзбек мулозимлари рўйхатининг бошидаги шахслардан бири эди. Аммо у Андижон воқеаларидан кейин лавозимидан четлатилган биринчи шахс эмас. Баъзи кузатувчилар Президент Каримов бу рўйхатдаги одамларни ишдан олиш билан Оврўпонинг жазо чораларини ҳам чиппакка чиқармоқчи дейишади. Яъни, одамнинг ўзи йўқми, муаммо ҳам йўқ. Сиз нима деб ўйлайсиз? Майкл Холл: Менимча, бу Президент Каримов ёндошувининг бир қисми бўлиши мумкин. Ҳақиқатан ҳам Оврўпо Иттифоқининг рўйхатида бўлган кўпчилик мулозимлар - ички ишлар вазири Алматов, мудофаа вазири Ғуломов ва яна бир неча киши лавозимларидан четлатилиб, ўрнига бу рўйхатга киритилмаган одамлар тайинланди. Менимча, Каримов бирданига бир неча жабҳада иш олиб бораяпти. Яъни Оврўпо Иттифоқи жорий этган жазо чораларининг таъсири ва аҳамиятини камайтириш, шу билан бирга, мамлакат ичкарисида одамларнинг норозилигина пасайтириш. Аммо Президент Каримов амалда халқнинг норозилигига сабаб бўлаётган муаммоларни ҳал қилиш йўлида ҳеч нарса қилаётгани йўқ. | ИЧКИ САҲИФАЛАР Президент Каримовнинг чиқиши нимани англатади?16 Октябр, 2006 | Bosh Sahifa Андижонда ҳоким ўзгарди13 Октябр, 2006 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||