Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 13 Ноябр, 2006 - Published 19:10 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Андрю Штролайн: 'бу Иттифоқнинг Тошкентнинг ҳар бир сўзини қабул қилиб ўтирмаслиги ишорасидир'
Халқаро Инқироз гуруҳи Ўзбекистонга нисбатан санкциялар қайта кўриб чиқилиши олдидан жазо чораларининг янада кучайтирилишига ундаганди.

Би-би-си Халқаро Инқироз гуруҳининг Брюсселдаги вакили Андрю Штролайндан Оврўпо Иттифоқининг сўнгги
қарорига муносабатини сўради.

Андрю Штролайн: Агар ўзбек расмийларига қарши ўрнатилган виза чекловлари ва қурол яроғ эмбаргоси яна узайтирилган бўлса, бу бизни рағбатлантирувчи янгилик. Аммо биз бундан кўпроғига умид қилгандик.

Би-би-си: Ўтган ҳафта чиқарган баёнотингизда Ўзбекистонга қарши чекловлар иш бермади деб айтгандингиз. Демак яна бир йил ушбу самарасиз чекловлар давом этар экан-да, шундайми?

Андрю Штролайн: Менимча бу чекловлар билан Ўзбекистонга нисбатан ҳеч нарсага эришилмади деб айтиб бўлмайди. Чекловлар Оврўпо Иттифоқи умид қилган кўламдаги босимни ярата олмади. Чунки оддийгина қилиб айтганда, бу чекловлар етарлича кучли эмас эди. Шунинг учун ҳам биз виза чекловларини кучайтириб, унинг Президент Каримов, унинг оиласи ва яқин мулозимларига ҳам тааллуқли бўлишини сўрадик.

Аммо бу чекловлар ҳеч нарсага эришмади деб айтмаган бўлардим. Авваламбор, Оврўпо Иттифоқининг чекловлари Тошкентга бир ишора берди, яъни Оврўпо Иттифоқи Тошкентнинг ҳар бир сўзини қабул қилиб ўтирмаслигини намойиш этди. Нафақат Тошкентга, балки минтақадаги ва дунёдаги бошқа мамлакатларга ишора берилди, Ўзбекистондагидек воқеаларга тоқат қилинмайди, деб. Яъни бир ҳукумат ўзининг юзлаб фуқароларини отиб ташлайдию, жаҳон ҳамжамияти бунга ҳеч қандай эътибор бермай ўтиравермайди.

Би-би-си: Оврўпо Иттифоқи чекловлар давом этади, аммо инсон ҳуқуқлари борасида юқори даражадаги учрашувлар бўлиб туради, дея қарор чиқарди. Сиз бунга нима дейсиз, Сиз ҳам жазодан кўра мулоқот самарали деб ишонасизми?

Андрю Штролайн: Албатта мулоқот қилиш яхши, аммо гап бу ерда ана шу мулоқот нимага эриша олиши ҳақида кетмоқда. Тошкент, масалан Андижон воқеалари борасида мустақил тергов қилинишига етаклаши мумкин бўлган ҳар қандай мулоқотга қаршилик қилиб келади.

Фақат мулоқот қилиш эмас, балки мулоқот қандай натижа бериши ҳақида гапириш керак. Агар мулоқот қилиб, Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилашга эришилса, мен жуда мамнун бўлардим, аммо бунга шубҳа қиламан.

Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy