Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 13 Ноябр, 2006 - Published 17:56 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Ўзбекистонга жазо чоралари янгиланди
Андижонда нобуд бўлганлар жасадлари
ОИ Андижон юзасидан халқаро текширувни талаб қилаётганини айтмоқда
Оврўпо Иттифоқи Ўзбекистонга нисбатан ўтган йили хавфсизлик кучлари Андижонда тинч фуқароларни ўлдирганига жавобан жорий этган жазо чораларини янгилаган.

Андижондаги қонли воқеаларга роппа-роса бир ярим йил тўлган кунда Брюсселда учрашган Оврўпо Иттифоқининг ташқи ишлар вазирлари Ўзбекистонга нисбатан қурол-яроғ сотиш тақиқи
муддатини яна бир йилга узайтирганлар.

12 нафар ўзбек расмийсига Оврўпо Иттифоқи давлатларига киришга виза бериш олти ойга маън этилган.

Ушбу расмийлар рўйхатига Ўзбекистоннинг собиқ ички ишлар вазири Зокиржон Алматов, собиқ мудофаа вазири Қодир Ғуломов ва Андижон вилоятининг собиқ ҳокими Сайдулло Бегалиевлар киритилган бўлиб, ушбу амалдорлар жазо чораларини қайта кўриб чиқиш вақтига келиб ўз лавозимларидан бўшатилганлар, Брюсселда бўлган Би-би-си мухбирига Оврўпо Иттифоқи мулозимлари маълум қилишларича, расмийлар рўйхати ҳали янгиланмаган.

Оврўпо Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятидан ўта хавотирда эканларини изҳор этганлар.

Оврўпо Иттифоқи расмий Тошкентни ўз зиммасига олган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига доир халқаро мажбуриятларини бажаришга чақирган.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, Британия раҳбарияти, Халқаро Инқироз гуруҳи ва Хюман Райтс Уотч ташкилотлари Ўзбекистонга нисбатан санкцияларни ўз кучида қолдиришга чақиргандилар.

Шу билан бирга инсон ҳуқуқлари фаоллари Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг Оврўпо Иттифоқи давлатлари ҳудудига киришини тақиқлаш, айрим ўзбек мулозимларининг банкдаги ҳисоб-китобларини музлатишга чақиргандилар.

Ўтган ҳафтада Ташқи ишлар вазири Владимир Норов раҳбарлигидаги Ўзбекистон ҳайъати Оврўпо Итттифоқи расмийлари билан музокаралар ўтказди.

Иттифоқ мулозимлари ҳамон Андижон ҳодисалари юзасидан халқаро текширув талабларида собитлигини айтадилар.

Бироқ Ташқи ишлар вазири Владимир Норов 2005 йил майидаги хунрезлик юзасидан халқаро тергов ўтказилишини рад этган, бироқ Тошкентда инсон ҳуқуқлари вазиятини муҳокама этиш учун экспертлари учрашувини уюштиришни таклиф этган.

Оврўпо Иттифоқи Ўзбекистонга нисбатан жазо чораларини ҳар уч ойда кўриб чиқишини билдирган.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy