Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 13 Ноябр, 2006 - Published 18:15 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Нега ОИ Ўзбекистонга жазо чоралари қўллаган эди?
Оврўпо Иттифоқи байроғи
Жазо чораларини ҳар уч ойда қайта кўриб чиқиш мўлжалланган
Оврўпо Иттифоқининг Ўзбекистонга қарши жазо чоралари ўтган йил ўн тўртинчи ноябрида кучга кирган эди.

Андижон воқеалари манзарасида ва хусусан, Ўзбекистон ҳукумати Андижонда нималар бўлгани юзасидан халқаро текширув ўтказишга рухсат бермаганидан сўнг Оврўпо Иттифоқи расмий Тошкент билан мулоқотларни
қисман тўхтатиш ҳақида қарор
қабул қилди.

Бир неча юз кишининг ўлимига сабаб бўлган Андижондаги воқеалар учун тўғридан-тўғри масъул, деб кўрилган ўн икки ҳукумат мулозимларининг Оврўпога сафар қилишлари тақиқланди.

Ўзбекистонга қурол-яроғ, ҳарбий ускуналар ва ички қатағонларда ишлатилиши мумкин деб кўриладиган бошқа жиҳозларни экспорт қилиш маън этилди.

Гарчи Оврўпо Иттифоқининг ТАСИС дастури лойиҳаси доирасида Тошкентда иттифоқ иштирокида амалга ошириладиган лойиҳаларга техник кўмак кўрсатувчи Оврўпо уйи очилган бўлса ҳам ҳозирда Ўзбекистонда Оврўпо Иттифоқи ўзининг юқори даражадаги ҳайъатига эга эмас.

Ўзбекистон ва Оврўпо Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик кенгашининг шу йил ноябр ойининг дастлабки ҳафтасида Брюсселда ўтган йиғини Ўзбекистонга қарши жазо чоралари эълон қилинганидан кейинги биринчи учрашув эди.

ИЧКИ САҲИФАЛАР
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy