|
Ўзбек мулозимларига виза тақиқи вақтинча бекор қилинди | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ўзбекистонга қарши қурол-яроғ эмбаргоси сақлаб қолинган. Бу ҳақда Оврўпо Иттифоқига аъзо 27 давлатлар ташқи ишлар вазирларининг учрашуви Тарқатилган баёнотда айтилишича, иттифоқ Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятидан ҳануз жиддий хавотирда. Оврўпо Иттифоқи ўзбек расмийларининг диалогга киришиш хоҳиши ва охирги йил мобайнида икки томонлама муносабатларда рўй берган ижобий ўзгаришларни олқишлайди, дейилади баёнотда. Оврўпо Иттифоқи Марказий Осиё бўйича стратегиясига мувофиқ Ўзбекистон билан кенг сиёсий диалог ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун тайёрдир, дейилади баёнотда. Оврўпо Кенгаши ўзбек расмийларини инсон ҳуқуқлари соҳасида яна ҳам илгари силжишга ва қонун устуворлигини ўрнатиш, халқаро ташкилотлар вакилларининг мамлакат қамоқхоналарини бориб кўришларига рухсат бериш, БМТнинг Қийноқлар бўйича махсус маърузачиси билан самарали ҳамкорликка киришиш, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларини ҳибсхоналардан озод қилиш ва уларга нисбатан тазйиқларни тўхтатишга даъват қилган. Шунингдек, иттифоқ баёнотида адлия, ҳуқуқ-тартибот органларига тааллуқли қонунларни ислоҳ қилиш даъват этилади. Ўзбекистондаги элчилар ҳисоботлари асосида мамлакатдаги вазиятга ҳамда декабр ойида кутилаётган президентлик сайловларига баҳо берилиши ҳам айтилади Оврўпо Иттифоқининг Ўзбекистонга тегишли эълон қилган сўнгги ҳужжатида. | ИЧКИ САҲИФАЛАР 'Виза тақиқи олти ойга бекор қилиниши керак'15 Октябр, 2007 | Bosh Sahifa 'ОИ Ўзбекистон билан яхши муносабатларни истайди'12 Октябр, 2007 | Bosh Sahifa 'Ўзбекистонга санкциялар бекор қилинмаслиги керак'10 Октябр, 2007 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||