|
'Ўзбекистонга санкциялар бекор қилинмаслиги керак' | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Икки йил муқаддам Ўзбекистон ҳукумати Андижон ҳодисалари юзасидан халқаро текширув ўтказиш талабларини рад этиши ортидан, Оврўпо Иттифоқи Ўзбекистон билан қурол-яроғ савдо қилмаслик ҳамда Андижон ҳодисаларига алоқадор дея кўрилган Ўзбекистоннинг 12 юқори мулозимини Оврўпо Иттифоқига киритмаслик қарорини олганди. Би-би-си Халқаро Инқироз Гуруҳининг вице-президенти Алан Делетроз билан суҳбатлашди. Алан Делетроз: Менимча, бу муаммонинг икки жиҳати бор. Биринчидан, жазо чоралари ўзбек хунтасига қарши қаратилган. Хунта дейишимнинг сабаби шуки, Ўзбекистон ҳукуматини Бирма, Шимолий Корея ва ҳаттоки Мугабе каби дунёдаги энг шафқатсиз режимлар билан тенглаштириш мумкин. Каримов режими яқинда президентлик сайловини эълон қилди. Сайловлар йилнинг охирига белгиланган. Агар Оврўпо Иттифоқи томонидан жазо чоралари олиб ташланса, бу Ўзбекистон пропаганда машинасига ташвиқот учун қандай имкониятни туғдиришини тасаввур қилиб кўринг! Иккинчидан, муаммо - Оврўпо Иттифоқининг ўзида. Агар санкциялар олиб ташланса, биз қандай ташкилот бўлдик? Унда 27 давлатдан иборат иттифоқни қанақасига демократик деса бўлади? Би-би-си: Сизнинг назарингизда, Оврўпо Иттифоқи Ўзбекистон билан ҳар қандай алоқа қилишда ана шу тамойилга асосланиши керакми? Алан Делетроз: Ҳозирги шароитдан келиб чиқадиган бўлсак, ҳа албатта. Билишимизча, президент доирасидагилар, хусусан, унинг қизи мамлакатдаги ҳар қандай йирик даромадни ўз назорати остига олган. Шунинг учун, уларга нисбатан қатъиятли бўлиш ўта муҳим. Оврўпо Иттифоқи ўзи ўрнатган меъёрларга содиқ бўлиши керак. Ўзбекистон ҳукуматининг жазо чораларини олиб ташлашга уринаётганини кўриб турибмиз. Буни мамлакатнинг Оврўпо Иттифоқидаги элчихоналари саъй-ҳаракатларидан пайқаса бўлади. Улар санкцияларнинг бўлишидан жуда ноқулай аҳволда қолишган. Санкциялар Андижондаги қирғинга тўғридан-тўғри алоқаси бўлган ҳукуматнинг бир неча юқори мулозимини нишонга олади. У оддий одамлар ҳаётига таъсир қилмайди. Би-би-си: Лекин жазо чоралари фақат Оврўпо Иттифоқи томонидан киритилган. Дунёдаги бошқа мамлакатлар учун бунинг унчалик фарқи йўққа ўхшайди. Масалан, Россия ва Америка бемалол иқтисодий ҳамкорлигини қилиб ётибди. Оврўпо Иттифоқининг ушбу нисбий жазо чораларидан нима наф бор, деб ўйлайсиз? Алан Делетроз: Қўшма Штатларнинг санкцияларга қўшилмагани, менимча, жуда ачинарли ҳол. Россия ва Хитой мавқелари мутлақо бошқа масала. Андижон ҳодисалари ортидан Ўзбекистон президентини биринчилардан бўлиб дастаклаган мамлакатлар ҳам Хитой ва Россия эди. Россия ҳаттоки уни ҳарбий жиҳатдан ҳимоя қилишга тайёрлигини билдирди. Улар стратегик шериклик битимини ҳам имзолашди. Хуллас, Хитой ва Россиядан ҳеч нарсани кутмаса ҳам бўлади. Аммо Американинг ўзини қандай тутаётгани одамни ранжитади. Биргина жазо чоралари билан сиёсат юритиб бўлмайди. Қўшма Штатлар ва Оврўпо Иттифоқи Каримовникига ўхшаган режимларга қарши аниқ ва қатъий сиёсатни белгилаб олиши керак: хориждаги ўзбеклар дастакланиши керак ва эркин матбуотнинг мамлакат ичкарисига кириб бориши таъминланиши керак. |
ИЧКИ САҲИФАЛАР Ўзбекистон: 'Оврўпо Иттифоқининг қарори асоссиз' 16 Май, 2007 | Bosh Sahifa Ўзбекистонга қарши жазо чоралари кучда қолдирилди14 Май, 2007 | Bosh Sahifa 'Оврўпо жазо чораларини бекор қилишга тайёр эмас'06 Март, 2007 | Bosh Sahifa Нега ОИ Ўзбекистонга жазо чоралари қўллаган эди? 13 Ноябр, 2006 | Bosh Sahifa Ўзбекистонга жазо чоралари янгиланди13 Ноябр, 2006 | Bosh Sahifa Ўзбекистонга қарши жазо чоралари кучда қолади15 Май, 2006 | Bosh Sahifa ОИ Ўзбекистонга жазо чораларини қўллаш қарорида04 Октябр, 2005 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||