|
Ўзбекистон: 'Оврўпо Иттифоқининг қарори асоссиз' | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Баёнотда Оврўпо Иттифоқининг қарори асоссиз ва нохолис дея баҳоланган. "Бундан кўзланган мақсад ҳуқуқни муҳофаза қилиш ниқоби остида Ўзбекистонга мунтазам тазйиқ ўтказишда Оврўпо Иттифоқи санкциялари деб аталмиш воситадан фойдаланишни давом эттиришдир", дейилади 15 май куни тарқатилган баёнотда. 2005 йил 13 майида Андижон шаҳридаги норозиликни ҳукумат кучлари томонидан бостирилиши юзасидан Оврўпо Иттифоқи мустақил тергов ўтказишни талаб қилиб чиққан, Ўзбекистон ҳукумати ушбу талабни рад этганидан сўнг расмий Тошкентга нисбатан жазо чоралари жорий этилган эди. Ўзбекистон ташқи сиёсат маҳкамаси баёнотига кўра, Оврўпо Иттифоқининг икки йил олдинги қарорлари "аввалбошданоқ воқеаларни ўз жойида ўрганмасдан ва малакали экспертлар ёки дипломатларнинг баҳосини ўрганмай туриб қабул қилинган". Бунга "айрим ҳуқуқни ҳимоя қилиш ва ноҳукумат ташкилотларнинг кейинчалик ўз тасдиғини топмаган маълумотлари асос бўлган. Шунингдек, нохолис, "ўйинчи" омммавий ахборот воситалари томонидан Ўзбекистонга, унинг ҳукуматига қарши авж олдирилган ахборот хуружи - кампанияси ҳам бунда муайян рол ўйнаган", дейилади баёнотда. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Оврўпо Иттифоқининг экспертлари гуруҳларига Андижон ҳодисалари юзасидан талаб қилинган барча материал ва манбалар берилди, дейди. Шунингдек, баёнотда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Андижон шаҳридаги исён раҳбари сифатида кўрилган Қобил Парпиевнинг ҳибсга олинганини биринчи марта расман тасдиқлаган. Қобил Парпиевнинг 2005 йил охирларида Қозоғистонда ҳибсга олингани ҳақида хабарлар тарқалган, аммо Ўзбекистон томони бу хабарларни на тасдиқлаган, на рад этган эди. Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, оврўполик экспертларга Қобил Парпиев, Ҳасан Шокиров, Илҳом Ҳожиев, Саиджаҳон Зайнобиддиновлар билан учрашиш ва суҳбатлашиш имконияти яратилган. Ўз-ўзидан аёнки, дея хулоса қилади бу баёнот, бундай қарор самарасиз бўлиб, ҳам Оврўпо Иттифоқининг, ҳам Ўзбекистон манфаатларига хизмат қиладиган ҳамкорлик дастурларини амалга оширишга хизмат қилмайди. 2005 йил октябрида Ўзбекистонга қарши жорий этилган қурол-яроғ эмбаргоси ва 12 ўзбек мулозимининг иттифоққа аъзо давлатларга киришини тақиқлаш қарори 2006 йил кузида қайта кўриб чиқилган ва жазо муддати олти ойга узайтирилган эди. 14 май куни Брюсселда Оврўпо Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятдан хавотир изҳор этишган ва санкциялар кучида қолдирилган эди. Оврўпога кириши тақиқланган мулозимлар сони 12 дан саккиз нафарга туширилди. | ИЧКИ САҲИФАЛАР 'Ўзбекистон Марказий Осиёнинг дипломатик харитасидан тушиб қолиши мумкин'16 Май, 2007 | Bosh Sahifa Оврўпо ва Ўзбекистон: жазо чоралари юмшамоқдами? 15 Май, 2007 | Bosh Sahifa Ўзбекистонга қарши жазо чоралари кучда қолдирилди14 Май, 2007 | Bosh Sahifa Оврўполик экспертлар Тошкентга келган02 Апрел, 2007 | Bosh Sahifa 'Ўзбекистон Оврўпо Иттифоқига ён бермайди'28 Март, 2007 | Bosh Sahifa Ўзбекистонга жазо чоралари янгиланди13 Ноябр, 2006 | Bosh Sahifa Андижон воқеалари музокаралар марказида 08 Ноябр, 2006 | Bosh Sahifa ОИ Ўзбекистонга жазо чораларини қўллаш қарорида04 Октябр, 2005 | Bosh Sahifa ТАШҚИ САЙТЛАР Би-БИ-Си ташқи саҳифа –сайтлар учун маъсул эмас | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||