|
'Ўзбекистон Марказий Осиёнинг дипломатик харитасидан тушиб қолиши мумкин' | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
бўлиши мумкин. Жон Маккартни: Оврўпо Иттифоқида Ўзбекистон билан мулоқот бошлаш ҳақидаги ташаббусни Олмония ўз қўлига олган эди. Маълумки, Олмония ҳозир Оврўпо Иттифоқининг Президенти ва шунинг учун ҳам Тошкент, таъбир жоиз бўлса, иш битишига, яъни жазо чораларининг бекор қилинишига ҳаддан зиёд ишониб қолгандир... Аммо улар Оврўпо Иттифоқида Британия ва Швеция бошчилигида жазо чораларини бекор қилишга ва Тошкент билан муносабатларни тиклашга қарши кучли мухолифат борлигини кўра билмадилар. Олмония, эҳтимолки, Ўзбекистон ҳукуматига ортиқча ишонч бериб юборгандир. Би-би-си: Оврўпо Иттифоқи жазо чораларини қайта кўриб чиқиши арафасида Ўзбекистонда икки машҳур аёл, инсон ҳуқуқлари фаоллари устидан маҳкама ишлари кечди. Ўзбекистон ҳукумати ана шундан кейин ҳам Оврўпо Иттифоқи жазо чораларини олиб ташлайди деб ўйлаган бўлиши бир маънода сиёсий гўллик эмасми? Жон Маккартни: Менимча, Тошкент жазо чоралари олиб ташланмаслигига ҳам тайёр бўлиб турган. Мен Британия ҳукумати ва Ўзбекистон ҳукуматига ҳам яқин шахслар билан гаплашганимда, улар масалан, хусусан Британия томонидан кучли мухофат борлигини билишларини сездим. Би-би-си: Ўзбекистон билан мулоқотни бошлаш ташаббусини қўлган олган давлат Олмония эди, бошқа томондан Ўзбекистон мулозимлари ҳам мулоқот ҳақида онда-сонда гапира бошлашган эди. Оврўпо Иттифоқи вакиллари бир неча бор Тошкентга ҳам бориб келишди. Нима учун, назарингизда, бу мулоқот ташаббуси иш бермади? Жон Маккартни: Биласизми, Оврўпо Иттифоқининг экспертлари мулоқотга киришиши бу аслида Андижон хунрезлигига доир томонларнинг бир-бирини тушуниш йўлида қўйган жуда кичик қадамлари эди, холос. Шахсан мен бу мулоқотлар билан Оврўпо Иттифоқи Ўзбекистонга жазо чораларини олиб ташлар экан, деган фикрга келмаган эдим. Очиғини айтсам, Ўзбекистон ҳукумати Оврўпо Иттифоқининг бундан икки йил аввал қўйган шартлари борасида ҳеч нарса қилмади. Би-би-си: Жон, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги чиқарган баёнотнинг табиати ва тили жуда кескин. Айтингчи, бундан кейин Каримов ҳукумати қандай йўл тутиши мумкин, айрим кузатувчилар айтмиш, Тошкент тобора яккаланиш йўлига ўтиб олиб, инсон ҳуқуқлари борасида вазият яна ҳам абгорлашиши мумкинми? Жон Маккартни: Яқин келажакда Оврўпо Иттифоқи ва Ўзбекистон муносабатларида илиқлашув рўй беради, деб ўйламайман. Гап шундаки, яна озроқ вақтдан кейин Олмониянинг иттифоқдаги президентлиги якунига етади. Ўзбекистон бу билан жуда муҳим бир имкониятни бой беради ва аниқки, Оврўпо Иттифоқидан яна ҳам узоқлашади. Табиийки, Америка Қўшма Штатларидан ҳам... Назаримда, Ўзбекистон авваллари мисли кўрилмаган бир шаклда Марказий Осиёнинг дипломатик харитасидан тушиб қолиши мумкин. | ИЧКИ САҲИФАЛАР Ўзбекистон: 'Оврўпо Иттифоқининг қарори асоссиз' 16 Май, 2007 | Bosh Sahifa Оврўпо ва Ўзбекистон: жазо чоралари юмшамоқдами? 15 Май, 2007 | Bosh Sahifa Ўзбекистонга қарши жазо чоралари кучда қолдирилди14 Май, 2007 | Bosh Sahifa Майкл Ҳолл: 'Андижонга етаклаган муаммолар ҳамон долзарб'14 Май, 2007 | Bosh Sahifa ОИ ва Ўзбекистон ўртасида мулоқот11 Май, 2007 | Bosh Sahifa Каримов: 'Ўзбекистонга нисбатан айбловлар сохта бўлган'10 Май, 2007 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||