|
Ўзбекистонга қарши жазо чоралари кучда қолдирилди | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
2005 йил майида ҳукумат кучларининг Андижон шаҳридаги намойишчиларни ўққа тутиши ортидан Ўзбекистонга қурол-яроғ сотиш ва ўн икки нафар ўзбек мулозимининг иттифоққа аъзо мамлакатлар ҳудудларига кириши тақиқланган эди. Брюсселдаги йиғинда қурол-яроғ савдосига киритилган тақиқнинг яна бир йил муддатга узайтирилгани маълум қилинган. Оврўпога виза тақиқи жорий этилган мулозимлар сони 12 тадан 8 тага камайтирилган. Ўзбек мулозимларининг яна олти ой мобайнида Оврўпо Иттифоқи ҳудудига кириши ман этилган. Айни дамда Оврўпо Иттифоқи кенгаши Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларига оид вазиятдан ҳамон жиддий ташвишда эканлигини билдирган. Кенгаш журналист ва инсон ҳуқуқлари фаоли Умида Ниёзованинг озод этилишини эътиборга олганини маълум қилган. Шу билан бирга ўзбек ҳукумати Гулбаҳор Тўраева дохил бошқа ҳибсга олинган инсон ҳуқуқлари фаолларини озод қилишга чақирилган. Айни пайтда Ўзбекистон расмийлари баёнот тарқатиб, инсон ҳуқуқлари фаоли ва шифокор Гулбаҳор Тўраевага тайинланган олти йиллик қамоқ жазоси қарийб икки ҳисса узайтирилгани борасидаги хабарларни рад этган. Оврўпо Иттифоқи тарқатган баёнотда Ўзбекистоннинг мулоқотга тайёрлиги олқишлангани таъкидланаркан, расмий Тошкентнинг мулоқотга тайёрлигини намойиш этиши учун имконият берилаётгани билдирилган. Брюссел саммитидаги мунозаралар чоғида баъзи Оврўпо давлатлари, хусусан, Оврўпо Иттифоқига президентлик қилаётган Олмония ҳамда Испания, ўз таъбирларича, ўзбек ҳукуматининг Андижон воқеаларини муҳокама қилишга тайёрлигини тақдирлаш маъносида жазо чораларини юмшатиш истагини билдиришган. Аммо Британия ва Швеция сингари давлатлар Ўзбекистон ҳукумати Андижон воқеалари ва инсон ҳуқуқлари борасида ҳеч қандай қадам қўймаганини айтиб, жазо чораларини кучда қолдириш кераклигини айтишган. | ИЧКИ САҲИФАЛАР ОИ Ўзбекистонга қарши санкцияларни кўриб чиқади14 Май, 2007 | Bosh Sahifa Нега ОИ Ўзбекистонга жазо чоралари қўллаган эди? 13 Ноябр, 2006 | Bosh Sahifa Ўзбекистонга жазо чоралари янгиланди13 Ноябр, 2006 | Bosh Sahifa ОИ Ўзбекистонга жазо чораларини қўллаш қарорида04 Октябр, 2005 | Bosh Sahifa Андижон:Оврўпо халқаро текширувни талаб қилмоқда 23 Май, 2005 | Bosh Sahifa Андижон: қонли воқеалар қандай ривожланди 19 Май, 2005 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||