|
ОИ Ўзбекистонга қарши санкцияларни кўриб чиқади | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Иттифоққа аъзо айрим давлатлар, хусусан, Олмония икки йил илгари Ўзбекистонга қурол-яроғ сотиш ва ўн икки нафар юқори лавозимли ўзбек мулозимининг Оврўпо Иттифоқи ҳудудига киришини тақиқлашни ўз ичига олган жазо чораларини бекор қилишни таклиф этмоқда. Расмий Берлин назарида Ўзбекистон ҳукумати Андижонда нималар бўлганини муҳокама этишга тайёрлигини изҳор этмоқда. Бироқ инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Ўзбекистондаги аҳвол янада ёмонлашганини айтадилар. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари Олмония раислик қилаётган Оврўпо Иттифоқи давлатлари инсон ҳуқуқларидан кўра иқтисодий манфаатларни биринчи ўринга қўяди, деган хавотирдалар. Андижон хунрезлигининг икки йиллиги муносабати билан АҚШ, Бельгия, Британия ва Швеция пойтахтларида намойишлар ташкил этган хориждаги ўзбеклар ва муҳожиротдаги мухолифат гуруҳлари Ўзбекистон раҳбариятига жорий этилган санкцияларни бекор қилмасликка, халқаро ҳамжамиятни Президент Ислом Каримовга нисбатан кўпроқ босим ўтказишга чақирдилар. Расмий Тошкентнинг Андижондаги ҳодисалар юзасидан мустақил текширув ўтказиш талабини рад этганидан сўнг 2005 йил кузида Оврўпо Иттифоқи Ўзбекистонга нисбатан жазо чоралари жорий этган эди. Бир йиллик санкцияларнинг муддати тугаган пайтда Ўзбекистон Андижон воқеалари юзасидан экспертлар учрашувини ташкил этишга тайёрлигини билдирган, иттифоқнинг ташқи ишлар вазирлари жазо чораларини яна олти ойга чўзишга қарор қилган эдилар. | ИЧКИ САҲИФАЛАР Андижон хунрезлигига икки йил тўлди13 Май, 2007 | Bosh Sahifa 'Ўзбекистонга нисбатан айбловлар сохта бўлган'10 Май, 2007 | Bosh Sahifa ОИ Ўзбекистонга жазо чораларини қўллаш қарорида04 Октябр, 2005 | Bosh Sahifa Андижон:Оврўпо халқаро текширувни талаб қилмоқда 23 Май, 2005 | Bosh Sahifa Андижон: қонли воқеалар қандай ривожланди 19 Май, 2005 | Bosh Sahifa Андижон:вазият кескин, қурбонлар сони ортмоқда13 Май, 2005 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||