Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 23 Май, 2005 - Published 17:26 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Андижон:Оврўпо халқаро текширувни талаб қилмоқда
Андижон маркази
Андижонда вазият ҳамон таранглигича қолмоқда
Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Ўзбекистон ҳукуматини ўн кун муқаддам Андижонда бошланган ҳодисалар юзасидан мустақил текширувлар ўтказишга чакирди.

Текширув ўтказиш заруратини ташкилот Андижон ходисаларига аниқлик киритиш ва минтақа хавфсизлигини таъминлаш зарурати билан изоҳлади.

Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти текширувларда фаол иштирок этишга тайёрлигини маълум қилди.

Ташкилот Ўзбекистон расмийларининг Андижон ҳодисалари юзасидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бошчилигидаги мустақил текширувларни ўтказиш истагига рад жавобини берганидан чуқур хавотирда эканини изҳор этди.

Президент Каримов
Ислом Каримов БМТнинг Андижон ҳодисалари юзасидан халқаро текширувлар ўтказиш сўровини рад этганди.
Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти тарқатган баёнотда таъкидланишича, Андижон ҳодисаларининг биргаликда таҳлил этилиши ва баҳоланиши ташкилот учун аҳаммиятлидир.

Ташкилот халкаро ҳамжамият ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасидаги алоқалар зудлик билан нормаллашини кутаётганини маълум қилди.

У Ўзбекистон ҳукуматини инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қочқинлар мақоми ва суверен давлатлар ҳудудий яхлитлигига ҳурмат билан қараш каби масалаларда халқаро меъёрларга риоя этишга чакирди.

Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Ўзбекистонни ташкилотнинг қолган 55 аъзоси зиммасида бўлган барча демократик меъёрларни ҳурмат этишга чақирди.

Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy