Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 10 Май, 2007 - Published 15:53 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Каримов: 'Ўзбекистонга нисбатан айбловлар сохта бўлган'
"...қанча-қанча ҳақоратлар бўлмади бизга нисбатан",- дейди Каримов жаноблари
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 9 май Хотира куни муносабати чиқишида айтишича, 2005 йил май ойида Андижонда бўлиб ўтган ҳодисалар юзасидан Ўзбекистонга нисбатан айбловлар сохта эканлигини ҳозир кўплар англаб етганлар.

"Вақт қанчалик адолатли ҳакам десак, мана икки йил ўтиб ҳаммаси жой-жойига тушаяпти. Ўзлари тушунаяптики, бу ҳаммаси уйдирма экан",-деб айтган Ўзбекистон раҳбари.

Президент Каримовнинг айтишича дунёдаги йирик кучларга бўйсунмаслик ортидан турли айбловларга рўбарў келиш мумкин.

"Қандайдир йирик-йирик катта кучга эга бўлган давлатлар нимани хоҳлайди- дунёнинг ҳув чеккасида бўлган халқ ҳам, мамлакат ҳам унга бўйсуниши керак, унинг сиёсатини олиб бориши керак. Агар шуни қилмаса нима бўлади?...Бугун жуда тарқалиб кетаётган айбларни олдига қўяди. Нима эмиш- сан демократияга қаршисан, сан инсон ҳуқуқини ҳимояламайсан...сан ундай журналистларга йўл қўймайсан, сан ундай, сан бундай ва ҳоказо..."

2005 йил май ойида Андижонда кечган ҳодисалар хусусида тўхталар экан, Каримов жаноблари:

"Мана Андижон воқеаларини олинг, қанча-қанча уйдирмалар, қанча-қанча ёлғон. Қанча-қанча бизга нисбатан ҳақоратлар бўлмади",-деб айтган.

Бундан мақсад эса, Ўзбекистон Президентига кўра, "рангли инқилоб" ўтказиш,"ҳукуматни ағдариш, одамларни нотинч қолдириш, бир-бирига қарама-қарши қўйиш, керак бўлса динни ҳам ҳақорат қилиш" бўлган.

Андижонда кечган ҳодисалар юзасидан мустақил халқаро текширув ўтказиш даъватларига қўшилган Оврўпо Иттифоқи ҳайъати сўнгги ойларда икки маротаба Ўзбекистонда бўлиб қайтган.

Ўзбекистон ҳукуматига кўра, Андижонда ҳалок бўлган оддий одамларнинг умрига террорчилар зомин бўлишган

Ушбу ҳайъат хулосалари Ўзбекистонга нисбатан киритилган жазо чораларини қайта кўриб чиқиш олдидан келгуси ҳафта тақдим этилиши кутилмоқда. Президент Каримов айтганидек, Андижон ҳодисалари юзасидан вазият ойдинлашганми? Би-би-си ана шу савол билан Ўзбекистонга бориб қайтган ҳайъат аъзоси, Швеция Ташқи ишлар вазирлигининг инсон хуқуқлари бўйича мулозими Клас Найманга мурожаат қилган:

Клас Найман: Ўзбекистонга қилган икки сафаримиз жуда фойдали эди, лекин бу учрашувлар Андижонда нималар бўлиб ўтганлиги ҳақидаги ҳақиқатга бизни анча яқинлаштирди, деб айтолмаймиз.

Би-би-си: Андижонда намойишчиларга қарата куч ишлатилгани ҳақидаги саволларингизга жавоб топа олдингизми?

Клас Найман: Андижонда куч ишлатилгани ҳақидаги ўзбек томонининг мавқеини уларнинг ўзларидан сўрашингизни афзал кўрардим. Лекин қисқа қилиб шуни айтишим мумкинки, ўзбек расмийлари Андижонда керагидан ортиқ куч ишлатилганлигини тан олмадилар. Улар бу ҳодисалар бир қатор қурбонлар берилишига олиб келганлигини тан оладилар, лекин қурбон бўлган ҳамма оддий фуқаролар уларнинг таъбирича, террорчилар қўлида ҳалок бўлганлар.

Би-би-си: Андижонда намойишчиларга қарата ўт очиш учун ким буйруқ берганлиги ҳақидаги саволингизга жавоб олдингизми?

Клас Найман: Ҳа, бу каби саволга бир қатор жавоблар олдик, лекин айтиб ўтишим лозимки, саволнинг муҳим жиҳатлари борасида ҳануз кўплаб жавобларни қўлга кирита олганимиз йўқ.

Би-би-си: Умуман, бу музокаралар бирон аниқ-таниқ натижаларни олиб келдими?

Бу икки сафар натижасида Андижонда нималар содир бўлгани ҳақидаги тасаввурмиз биз бир оз бўлса ҳам тўлишди, лекин айтиб ўтганимдек энг муҳим жиҳатлар борасида жиддий саволлар ҳануз очиқ қолмоқда. Худди ана шу асосда ҳодисалар юзасидан тўлиқ мустақил халқаро текширув ўтказиш эҳтиёжи ҳануз сақланиб қолмоқда. Бир қатор халқаро ташкилотлар томонидан Андижондаги ҳодисалар борасида ишонарли ҳисоботлар чоп этилган, қайсидир маънода бу ҳисоботлар ўзбек расмийларининг даъволарига қараганда анчайин ишонарли. Халқаро текширув Андижон ҳодисаларига аниқлик киритиш ва воқеалар ривожини аниқлаб олиш учун жуда муҳимдир.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy