|
ОХҲТ раҳбари Марказий Осиёга сафар қилмоқда | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
12 апрель куни Тошкентда ОХҲТ раҳбари Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва Ташқи ишлар вазири Владимир Норов билан учрашган. Жаноб Моратиноснинг айтишича, ташкилотга шу йил раислик қилаётган Испания Марказий Осиё билан тўла мулоқотни ўзи учун ўта муҳим вазифа, деб билади. Тошкентда ОХҲТнинг амалдаги раиси Мигел Анхел Моратинос матбуот конференцияси уюштирган. Матбуот анжуманида жаноб Моратинос, хусусан, Оврўпо Иттифоқи Андижон воқеаларидан сўнг Ўзбекистонга нисбатан жорий этган жазо чораларининг олиб ташлашига умид қилаётганини айтган. "Оврўпо Иттифоқи экспертлари Ўзбекистон билан жазо чоралари масаласини муҳокама қилишмоқда. Мен умид қиламанки, улар тез орада ўз хулосаларини Оврўпо Иттифоқига тақдим этадилар", деб айтган Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг раҳбари. "Биз Ўзбекистон билан яхши алоқаларга эга бўлишга умид қиламиз. Олмония ҳукумати бошчилик қилаётган Оврўпо Иттифоқи экспертлар гуруҳи ҳозирда Андижон воқеалари юзасидан ўз ҳисоботини тайёрламоқда. Ушбу хулосалар тайёр бўлгандан кейин Ўзбекистонга нисбатан қўлланаётган жазо чораларини олиб ташлаш масаласини кўриб чиқамиз", деган Мигел Анхел Моратинос. Тошкентда жаноб Моратинос Ўзбекистон билан демократия соҳасидаги ҳамкорликка ОХҲТ алоҳида эътибор қаратишини урғулаган. "Демократия масаласи биз учун жуда муҳим. Биз Ўзбекистон билан демократия соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратаяпмиз. Умид қиламизки, бу мамлакатда демократия йўлида силжишлар бўлади", деб айтган Оврўпо ташкилоти раҳбари. Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти раиси билан сафар қилаётган унинг матбуот котибаси Сюзанна Луфнинг Би-би-сига айтишича, ташрифдан мақсад Ўзбекистон билан ОХҲТ ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш ва ўзбек томонининг фикрларига қулоқ тутиш бўлган. 13 апрель куни Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти ҳайъатининг Ўзбекистондаги ноҳукумат ташкилотлари, жумладан, инсон ҳуқуқлари гуруҳларининг вакиллари билан учрашув режаланган. Ўзбекистондан олдин Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг амалдаги раиси Туркманистон раҳбарияти билан учрашди, жума куни Мигел Анхел Моратиноснинг Қирғизистонга йўл олиши режалаштирилган. | ИЧКИ САҲИФАЛАР ОХҲТ вакили Умида Ниёзовани озод этишга чақирди14 Март, 2007 | Bosh Sahifa Карел Де Гухт: 'Тўрт ўзбекистонлик қайтарилмасин'28 Март, 2006 | Bosh Sahifa ОХҲТ ўзбеклар депортациясини қоралайди18 Феврал, 2006 | Bosh Sahifa ОХҲТ яна бир бор муфассал халқаро тергов талабида20 Июн, 2005 | Bosh Sahifa Сайлов натижалари эълон қилинди27 Декабр, 2004 | Bosh Sahifa ОХҲТ Ўзбекистонга чекланган кузатувчилар ҳайъатини юборади 01 Ноябр, 2004 | Bosh Sahifa ТАШҚИ САЙТЛАР Би-БИ-Си ташқи саҳифа –сайтлар учун маъсул эмас | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||