|
ОХҲТ ўзбеклар депортациясини қоралайди | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Оврупода Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти чиқарган баёнотда "бошпана изловчиларни Ташкилот Украина ҳукуматидан ўн нафар ўзбек қочқини тақдирига зудлик билан ойдинлик киритишни талаб қилган. Украина 14-15 феврал кунлари ўтган йили май ойида рўй берган Андижондаги қонли ҳодисаларга алоқадорликда гумон қилиниб Ўзбекистон ҳукумати томонидан қидирилаётган ўн қочқинни Ўзбекистонга қайтариб юборганди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Қочқинлар бўйича Олий комиссарлигининг Украинадаги ваколатхонасига кўра, депортация қилинган ўзбекистонлик фуқароларнинг аксари Украина ҳукуматидан бошпана сўраб, мурожаат қилган бўлганлар. Айрим хабарларга кўра, уларга Украина Муҳожирлик хизмати томонидан "сиёсий бошпана қидираётган шахс" мақомидаги ҳужжат ҳам тақдим этилган бўлган. Айни дамда ўзбек мухолифати фаоллари сўнгги олти ой мобайнида камида 29 ўзбекистонлик бошпана изловчининг куч билан Украинадан чиқариб юборилганини айтишади. Мухолифатдаги "Бирлик" партияси фаоли Исмоил Дадажоновга кўра, Украинага босим ўтказишнинг иқтисодий ричагларини ишга солаётган расмий Тошкент ва Москва босими остида ўзбекистонликлар ватанларига депортация қилинган. Украинада сиёсий бошпана сўраб мурожаат қилган ўзбекистонликлар БМТнинг Киевдаги ваколатхонаси биносида очлик эълон қилганлар, улар ўзларига хавфсизлик кафолати берилиши ҳамда ўзбекистонликлар депортация қилинишини мустақил текшириш талабларини илгари сурганлар. Украинанинг ўзида Махфий хизматлар идорасидан депортация борасида изоҳ талаб этилган. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||