|
Карел Де Гухт: 'Тўрт ўзбекистонлик қайтарилмасин' | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Қирғизистон расмийлари билан айни масалани муҳокама қилган жаноб Гухт Қирғизистон Олий маҳкамаси қочқинлар билан боғлиқ қарорини қайта кўриб чиқишига умид билдирган. Шу йил февралида Қирғизистон Олий маҳкамаси Ўш ҳибсхонасида сақланаётган тўрт ўзбекистонликдан икки нафарига бошпана бермаслик ҳақидаги аввалги маҳкама ҳукмини ўз кучида қолдирганди. Карел Де Гухт билан суҳбатда Би-би-си жаноб Гухтнинг ана шу ҳукмга муносабатини сўраган. Карел Де Гухт: - Мен албатта ушбу масалани Қирғизистон Ташқи ишлар вазири билан бирга муҳокама этдим ва президент билан учрашув чоғида ҳам шу масалани кўтармоқчиман. Яъни, қочқинларни Ўзбекистонга юбормасликни сўрамоқчиман. Бироқ ҳозирда Олий маҳкама бу борада қарор чиқарган бўлса ҳам қирғиз томони ўз қарорини қайтадан кўриб чиқишига умид қиламан. Мен Оврўпода Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси сифатида қочқинларнинг қийноқлар кенг қўлланадиган Ўзбекистонга топширилишига қаршиман. Би-би-си: - Агар Қирғизистон томони уларни Ўзбекистонга қайтаришга қарор қилса-чи, сиз буни қандай қабул қилган бўлардингиз? Карел Де Гухт: - Мен гипотетик саволларга жавоб бермаган бўлардим. Шунинг учун келинг, аввал масалани ҳал қилайлик. Би-би-си: - Бироқ сизнинг назарингизда бу масала қандай ҳал қилиниши мумкин? Яъни, анчадан буён давом этаётган ушбу жараён қайси босқичда эканлиги ва унинг муддати қанчага мўлжалланганлиги борасида сизда тасавур борми? Карел Де Гухт: - Эҳтимол кимдадир бундай аниқ тасаввур бордир, лекин мен муддатлар ҳақида ҳеч нарса айтолмайман. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||