Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 22 Феврал, 2007 - Published 19:59 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
'Маҳкумларнинг ўзлари ҳам ҳукмлардан бехабарлар'
Ўзбекистон Олий маҳкамасида ўтган Андижон воқеаларида айбланганлар устидан дастлабки маҳкама
Андижон воқеаларида айбланганларнинг аксари устидан маҳкамалар ёпиқ тарзда ўтказилган
Ўзбекистондаги норасмий Мустақил Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ташаббус гуруҳи Андижон воқеалари юзасидан тахминан тўрт юзга яқин одам озодликдан маҳрум этилганини маълум қилган.

Гуруҳ тарқатган баёнотда айтилишича, маҳкамаларнинг деярли барчаси ёпиқ эшиклар ортида ва жамоатчиликдан яширин ҳолда ўтказилгани маҳбусларнинг аниқ сонини
аниқлашнинг имконини бермаётир.

"2005 йилнинг охирги ойларида Тошкент вилоятида Андижон воқеаларида айбланганлар устидан қатор маҳкама жараёнлари ўтказилди. Бироқ бу маҳкамаларга на айбланганларнинг қариндошлари, на журналист ё инсон ҳуқуқлари фаоллари ва на хорижлик дипломатлар қўйилди. Ҳатто айрим айблангланларнинг адвокатларига ҳам айблов хулосасининг ва маҳкама ҳукмларининг матнлари берилмади", дейди Суръат Икромов.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ташаббус гуруҳи тарқатган хабарга кўра, андижонлик Муҳайё Ботирова ўзининг турмуш ўртоғи Мирзараим Ботировнинг қандай айбловлар билан қамалгани ва қаерда сақланаётгани тўғрисида бир йил давомида бехабар бўлган.

2006 йил май ойидагина у эрининг Қарши шаҳридаги қамоқхонада сақланаётганини билган ва уни кўриш учун қамоқхонага борган.

 Ташаббус гуруҳи махфий ўтказилган маҳкамаларда узоқ йиллик қамоқ жазоларига ҳукм этилган қарийб 400 киши тўғрисида маълумотларга эга
Суръат Икромов

"Мирзараим Ботиров шунчалик қўрқитилганки, ҳатто ўзининг рафиқасига неча йилга озодликдан маҳрум этишгани тўғрисида ҳам айтмаган", дейди инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Суръат Икромов.

Ташкилот раиси Сурат Икромовнинг Би-би-сига билдиришича, озодликдан маҳрум этилганларнинг баъзилари ҳаттоки ўзларига қандай ҳукм чиқарилганини ҳам билмайдилар.

Мустақил Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ташаббус гуруҳи махфий ўтказилган маҳкамаларда узоқ йиллик қамоқ жазоларига ҳукм этилган қарийб 400 киши тўғрисида маълумотларга эга, дейди ташкилот раҳбари.

2005 йил кузида Ўзбекистон Олий маҳкамаси Андижон ҳодисаларининг асосий ташкилотчилари деб кўрилган 15 кишини узоқ йиллик қамоқ жазоларига ҳукм этиш тўғрисида қарор чиқарган эди.

Андижон айбловлари янграган бошқа қатор маҳкамалар Тошкент шаҳри, Андижон ва Тошкент вилоятлари маҳкамаларида ёпиқ тарзда ўтказилди.

Ўзбекистон расмийлари Андижон воқеаларига алоқадорлик айбловлари билан қарийб бир юз эллик кишининг озодликдан маҳрум этилганини маълум қилган.

ИЧКИ САҲИФАЛАР
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy