Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 14 Ноябр, 2005 - Published 17:42 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Тошкент:"Tанқидлар холис эмас"
Ўзбекистон:Маҳкама адолатли кечган...
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг Андижон воқеаларига алоқадор деб кўрилганлар устидан Олий маҳкама жараёнига доир янграган танқидларни кескин рад қилган.

Бу жавоблар анчайин батафсиллиги билан фарқланади.

Моҳиятан бу расмий чиқишлар Ўзбекистоннинг Андижон воқеаларига доир ҳозирга қадар маълум бўлган мавқеисидан деярли фарқ қилмайди.

Инсон ҳуқуқлари гуруҳлари томонидан янграган танқидларда айбланувчиларнинг яқинлари маҳкама жараёнига киритилмагани айтилганди.

Тошкентга кўра, айбланувчиларнинг яқинларидан маҳкама жараёнида қатнашиш учун ариза тушмаган.

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Андижон воқеаларига доир бу маҳкамани " хўжакўрсинга ", деб таърифлаб келарди.

Бу таърифлар Тошкентга кўра, асоссиз ва айрим бир ҳолатларда маҳкамага " туҳматдир".

Мустақил ва Ғарб журналистлар томонидан маҳкаманинг ёритилиши, Андижон воқеаларида бўлгани каби яна " нохолис " дея танқид қилинган.

Жазо чоралари

Оврупо Иттифоқи Ўзбекистонга жазо чораларини жорий этди.

Тошкентга қурол – яроқ савдосига эмбарго ўрнатилди, иқтисодий ҳамкорлик ва ёрдам чекланди ҳамда ҳукуматнинг ўн икки нафар юқори лавозимли мулозимига Оврўпо Иттифоқи давлатларига сафар визалари бермасликка қарор қилинди.

Ички Ишлар вазири З. Алматов Олмонияда даволанмоқда

Оврўпога сафар қилишдан маҳрум этилганлар қаторида Ўзбекистон Мудофаа ва Ички ишлар вазирлари бор.

Би-би-сига маълум бўлишича, Ички ишлар вазири Зокиржон Алматов ҳозирда Олмонияда даволанмоқда.

Айрим хабар агентликларига кўра, унга инсонпарварлик асосида виза берилган ва вазир тузалгани билан бошқа бир давлатга чиқиб кетиши масаласи кўрилади.

Оврўпо Иттифоқининг инсон ҳуқуқлари бўйича мулозимларидан бири Президент Ислом Каримовни ҳам Оврўпога кириш ҳуқуқидан маҳрум қилишга чақирмоқда.

Би-би-си билан суҳбатда Оврўпо Иттифоқи мулозимларидан бири мазкур рўйхат ислоҳ қилиниши эҳтимоли ҳақида гапирган.

Айни пайтда Москвага сафар қилган Президент Каримов Россия раҳбари Владимир Путин билан иттифоқчилик шартномасини имзолади.

Оврўпонинг Ўзбекистон билан савдо алоқалари арзимас, қурол – яроқ сотиш ҳам деярли йўқ ҳисобида...

Аммо Ички Ишлар, Мудофаа вазирлари қатори Миллий Хавфсизлик Хизмати раҳбари ва Андижон вилояти ҳокими дохил яна бир неча мулозимнинг Оврўпога сафар қилишдан маҳрум этиш қарори қанчалар рамзий бўлмасин, Тошкентнинг халқаро обрўсига бу кунга қадар тушган энг йирик доғдир.

Андижон хунрезлиги қурбонлари...

Оврўпо мулозимлари Ўзбекистондаги вазиятни яқиндан кузатишлари ҳақида айтишмоқда.

Оврўпо, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Америка Андижон воқеалари юзасидан халқаро текширув гуруҳини ишга солиш талабларидан воз кечгани йўқ.

Ўнлаб гувоҳлар, қочқинлар, мустақил ва халқаро журналистлар Андижонда намойишчилар ҳукумат қўшинлари томонидан аёвсиз қирғин қилинганини айтишади.

Уларга кўра, тинч аҳоли орасидан қурбонлар сони юзларчадир.

Расмий Тошкент эса Андижонда намойишлар бўлганини рад этиб келмоқда.

Ҳукумат мулозимларига кўра, Андижонда бир ҳовуч радикал исломчилар қуролли қўзғолон кўтаришга ҳаракат қилишган ва қурбонлар сони 187 нафардир.

Маҳкамада ҳукм ўқилди

Андижон воқеалари юзасидан Тошкентда кечган Олий Маҳкама жараёнида Душанба куни 15 нафар айбланувчига узоқ муддатли қамоқ жазолари ҳукми ўқилди.

Айбланувчилар маҳкаманинг илк куниёқ барча айбларга иқрор бўлишганди
Айбланувчилар толиққан кўринишарди.

Маҳкумларнинг Андижонда рўй берган хунрезликлар учун айбдор эканликлари яна бир бор урғуланди.

Судланувчиларнинг яқинлари Олий маҳкама залига киритилмаган.

Ўзбекистон ҳукумати Андижон воқеалари ортида “ хорижий кучлар “ турганини иддао қилиб келади.

Маҳкама жараёни нисбатан очиқ кечди, Оврўпода хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти вакиллари қатори, чет эл элчихоналар ходимлари ва халқаро журналистлар жараённи яқиндан кузатишди.

Халқаро ва маҳаллий инсон ҳуқуқлари вакиллари дохил айрим дипломатлар ҳамда Ғарб матбуоти бир овоздан маҳкамани хўжакўрсинга ўтказилмоқда, ҳукумат зўр бериб Андижон хунрезлигида аслида нима бўлганини яширишга уринмоқда, деб танқид қилишди.

Ўзбекистон ҳукумати Андижон хунрезлигига доир қандай фикрда бўлса, айбланувчилар ва деярли барча гувоҳлар ана шу фикрлар асосида гувоҳлик беришарди.

Маҳкама жараёнида фақат биргина гувоҳ – Маҳбубахон Зокирова барча кўрсатмалар,
шоҳидликлар ва иқрорларга тескари гапирди.

"Аскарлар аёллар ва болаларни отишди..."
.
У маҳкамада турли сабаблар билан қатнаша олмаган бошқа ўнлаб гувоҳларнинг айтганларини тасдиқлаб, ҳукумат қўшинларининг тинч намойишчилар, улар орасида аёллар, болалар ва қарияларни ўққа тутганини урғулади.

БМТ дохил бошқа қатор халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари айбланувчиларга босим ўтказилганини урғулашди, маҳкаманинг “ хўжакўрсинга” ўтаётганини айтишди.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy