Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 05 Декабр, 2005 - Published 16:33 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Яна 58 киши озодликдан маҳрум этилди
58 киши устидан маҳкамалар ёпиқ кечган
58 киши устидан маҳкамалар ёпиқ кечган
Ўтган ҳафта жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилоятидаги судларда 25 киши Андижон воқеаларига алоқадорликда айбдор, деб топилиб, 12 йилдан 22 йилгача бўлган қамоқ жазоларига ҳукм этилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Олий Маҳкамасидан яна 33 кишининг 12 йилдан 17 йилгача бўлган муддатларга қамалганини тасдиқлашган. Ушбу жараёнлар қаерда кечгани маълум қилинмаган.

58 киши ҳам қасддан одам ўлдириш, террор амалларига қўл уриш, оммавий тартибсизликларни келтириб чиқариш сингари Ўзбекистон Жиноят кодексининг қатор бандларида айбдор, деб топилган.

Тошкент атрофида Андижон воқеаларига алоқадорлик айблари билан яширин маҳкама жараёнлари кетаётгани ҳақидаги халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг баёнотларини дастлаб Ўзбекистон расмийлари инкор этганди. Хьюман Райтс Уотч ташкилоти Ўзбекистон ҳукуматини Андижон воқеалари тўғрисидаги ҳақиқатни яшираётганликда айблаб чиққанди.

Кейинроқ Олий Суд ёпиқ маҳкама жараёнлари кечаётгани ва бу маҳкамаларга 60 га яқин шахс тортилганини тасдиқлади. Жараёнларнинг ёпиқ тарзда ўтаётгани эса ҳақиқатни яшириш мақсадида эмаслиги айтилиб, хавфсизлик нуқтаи назари билан тушунтирилди.

Шу йилнинг сентябр ойида бошланиб қарийб 2 ой давом этган Олий Маҳкамадаги жараёнда 15 киши 14 йилдан 20 йилгача қамоқ жазоларига ҳукм этилганди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон маҳкамалари Андижондаги зўравонликларда айбдор, деб топиб қамоқ жазоларига ҳукм этган шахслар сони 73 нафарга етган.

Ўзбекистон Бош прокуратураси май ойидаги Андижон воқеаларида айбдорликда гумон қилинган 100 дан ортиқ кишининг ҳибсга олинганини маълум қилган.

Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy