|
Янги ёпиқ маҳкама жараёнлари бошланган | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Уларнинг саксон нафарга яқини қонли воқеалар ташкилотчилари сифатида маҳкамага тортилган. Май ойидаги ҳодисалар туфайли кечаётган жараёнларда илк бор Ички ишлар, Мудофаа вазирликларининг ўттиздан ортиқ ходими ўз ишига совуққонликда айбланаётир. Давлат идоралари мулозимларига қўйилаётган асосий айб уларнинг Андижондаги қамоқхона, милиция баталони ва вилоят ҳокимлиги биноларига ҳужумлар олдини ололмаганидир. Маҳкамаларнинг ёпиқ тарзда ўтказилаётганини Олий маҳкама жиноят ишларида давлат сирлари борлиги, гувоҳлар, жабрланувчилар ва бошқа шахсларнинг хавфсизлиги билан изоҳлаган. Андижондаги қонли воқеаларга алоқадорлик айблари янграган дастлабки маҳкама очиқ тарзда ўтган, ноябр ойида якунланган маҳкамада 15 киши 20 йилгача бўлган қамоқ жазоларига ҳукм этилганди. Сўнг Тошкент шаҳри ва вилоятида ўтказилган жараёнларни ёпиқ шаклда ўтказишга қарор қилинди, уларда қарийб 60 кишига 22 йилгача бўлган жазо муддатлари белгиланди. Андижондаги зўравонликлардан кейин Ғарб давлатлари, БМТ, Оврупо Иттифоқи Ўзбекистон ҳукуматини тинч намойишчиларга ўт очилгани учун танқид қилдилар, қонли воқеалар юзасидан халқаро текширув ўтказиш талаб қилинди. Халқаро текширувларни рад этган Ўзбекистон ҳукумати расмийлари Андижонда исломий жангарилар ҳокимиятни қўлга киритишга уринганлар, оқибатда 187 киши ҳалок бўлган, деб айтиб келадилар. Бироқ гувоҳлар ва инсон ҳуқуқлари фаолларининг билдиришича, ҳарбийларнинг Андижон вилояти ҳокимлиги ёнида йиғилган оломонга ўт очиши оқибатида камида беш юз киши ҳалок бўлган. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||