Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 06 Март, 2007 - Published 12:57 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
'Оврўпо жазо чораларини бекор қилишга тайёр эмас'

Оврўпо Иттифоқига аъзо давлатлар байроқлари
Оврўпо Иттифоқи расмий Тошкентда инсон ҳуқуқлари соҳасида мулоқотни бошлаш истаги борлигини кўради
Оврўпо Иттифоқи, ўз таъбирича, Ўзбекистондаги айрим силжиш белгиларини олқишлаган, аммо 2005 йил майида Андижонда ҳукумат кучларининг тинч намойишчиларга қарата ўт очишдан сўнг Ўзбекистонга қарши жорий этилган жазо чораларини олиб ташлашга тайёр эмаслигини билдирган.

Сўнгги пайтларда ҳар икки томон ўзаро муносабатларни қайта тиклаш ниятида эканининг белгилари кузатилган.

Брюсселдан келаётган огоҳ эҳтиёткор, аммо аниқ-таниқдир: Оврўпо Ўзбекистонга нисбатан жазо чораларини бекор қилишга тайёр бўлмаслиги мумкин, аммо диалогни бошлашга тайёр.

Душанба куни Оврўпо Иттифоқи Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятдан ҳануз хавотирда эканлигини билдирар экан, айни вақтда вазият тўғри йўналишда ўзгариб бораётганлигининг белгилари борлигини ҳам билдирган.

Брюсселга кўра, бу белги Тошкентнинг инсон ҳуқуқлари соҳасида диалогни бошлаш хоҳишидадир.

Бу галги Оврўпо Иттифоқи баёноти оҳанги Андижонда ҳукумат кучлари намойишчиларга қарата ўт очгандан сўнг янграган ўта танқидий баёнотлардан ўзгача.

Андижон ҳодисаларидан икки йил ўтиб у ерда айнан нималар рўй бергани ва неча киши ҳалок бўлгани ҳануз қоронғу қолмоқда.

Инсон ҳуқуқлари фаоллари ва гувоҳлар ҳалок бўлганлар сонини мингга қадар, деб айтадилар.

Аммо ўзбек ҳукумати халқаро текширув ўтказиш талабларини рад этган ва намойиш исломий экстремистлар томонидан ташкил қилинганлигини урғулаб келади.

Расмийларга кўра, Андижонда 189 киши ҳалок бўлган.

Ўзбекистондаги давлат назорати остидаги матбуот Ғарб танқидларига жавобан мақолалар силсиласи билан жавоб қайтарган.

Тошкент эса Хитой ва Россия билан алоқаларни ривожлантириш билан овора.

Оврўпо Иттифоқи президентлиги вазифасини бажараётган Олмония Ўзбекистонга нисбатан мавқеъни юмшатиш ташаббускоридир.

"Амнести интернейшнл" ва бошқа инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари жазо чораларини бекор қилмасликка даъват қилиб келмоқдалар.

Уларнинг айтишича, Ўзбекистондаги вазият тобора ёмонлашиб бормоқда, эркинликлар ҳар қачонгидан ҳам кўра кўпроқ чекланган.

Аммо Ўзбекистон ичкарисида ҳаттоки ҳукумат сиёсатининг танқидчилари ҳам Оврўпо жазо чораларининг нақадар самарали бўлганлигини савол остига олмоқдалар.

Баъзи ўзбек расмийларига нисбатан киритилган виза тақиқи ва қурол-яроғ эмбаргоси каби чоралар реал натижаларга олиб келмайди, дейишади улар.

Аксинча, аллақачон душманона кайфиятда бўлган ҳукуматни янада ихоталаб узоқлаштиради, деган фикрлар мавжуд.

Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy