Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 02 Феврал, 2007 - Published 17:13 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Зокиржон Алматовни маҳкамага тортиш ҳаракатлари
Зокиржон Алматов Андижонда
Алматовни инсониятга қарши жиноятда айблашга чақирилган
Андижондаги қирғиндан омон қолганини айтган бир гуруҳ Ўзбекистон фуқаролари Олмония федерал прокурорининг собиқ Ўзбекистон ички ишлар вазири Зокиржон Алматовга нисбатан жиноят иши очмаслик ҳақидаги қароридан шикоят қилишган.

2005 йил декабрида саккиз нафар ўзбекистонлик "Хьюман Райтс Уотч" ҳамроҳлигида Олмониянинг ўша пайтдаги федерал прокуроридан Зокиржон Алматовга нисбатан инсониятга қарши жиноят содир этганлик айби билан тергов ҳаракатларини бошлашни сўраб, мурожаат этган эдилар.

Олмония прокурори муваффақиятли текширув олиб бориш имкони йўқ, деган важ билан жиноят иши очмасликка қарор қилган.

Андижон воқеаларидан кўп ўтмай, Олмония ҳукумати жаноб Алматовга Олмонияга кириш учун виза берган.

Андижон хунрезлиги даврида мамлакатнинг ички ишлар вазири бўлган Зокиржон Алматов Олмонияга 2005 йилнинг кузида саратон касаллигидан даволаниш учун сафар қилган.

Орадан кўп ўтмай, Оврўпо Иттифоқининг Ўзбекистонга нисбатан жазо чоралари расман жорий қилинди, Андижон қирғинига алоқадор деб кўрилган 12 нафар Ўзбекистон мулозимига виза тақиқи жорий этилди.

Улар учун Оврўпо Иттифоқи давлатларининг эшиклари ёпилди.

Оврўпо Иттифоқининг рўйхатидаги энг олдинги ўринларда Зокиржон Алматовнинг исми зикр этилганди.

2005 йилнинг декабрида ўзларини Андижон хунрезлиги қурбонлари деб айтган бир гуруҳ шахслар Алматов жанобларини шахсан қийноқ қўллаш, қийноқни инсониятга қарши жиноят деб талқин қилиш ва яна Андижон қирғинида инсониятга қарши жиноят қилишда айблаб, Олмония прокурорига мурожаат этди.

2006 йилнинг март ойига келиб Олмония федерал прокуратураси бу ишни кўриб чиқишни рад этди, уларга кўра, текширувлар натижа бериши мушкул ва Тошкент мазкур иш бўйича ҳамкорлик қилиши эҳтимолдан узоқ.

Инсон ҳуқуқлари бўйича "Хьюман Райтс Уотч" ташкилоти Олмония прокурори Ўзбекистон ҳукуматининг ахборотларига таяниб бундай иш кўрган, дея даъво қилди.

Саккиз нафар Ўзбекистон фуқароси эса Олмония қонунларида акс этган инсониятга қарши жиноят моддасига монанд бир шаклда Олмония федерал прокурорига мурожаат қилишган.

"Хьюман Райтс Уотч" ташкилотининг Марказий Осиё давлатлари бўйича бўлими раҳбари Холли Картнер, Олмониянинг Алматовга қарши иш очишдан бош тортганини гўё далиллар етишмагани билан оқлаб бўлмайди, дер экан, Олмония федерал прокурорини универсал адлия меъёрларининг асосларига кўз юмганликда айбламоқда.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
ИЧКИ САҲИФАЛАР
БМТ маърузачиси баёноти
19 Декабр, 2005 | Bosh Sahifa
ТАШҚИ САЙТЛАР
Би-БИ-Си ташқи саҳифа –сайтлар учун маъсул эмас
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy