|
Зокиржон Алматов истеъфога чиқди | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ички ишлар вазирлиги баёнотига кўра, Зокиржон Алматов соғлиги туфайли истеъфога чиққан. Олмонияда табобат олаётган жаноб Алматов бир неча кун муқаддам Ўзбекистонга қайтиб келганди. Зокиржон Алматовнинг истеъфога чиқаётгани ҳақидаги хабар Ўзбекистонда яна 37 шахс Андижон ҳодисаларига алоқадорликда айбланиб, узоқ йиллик қамоқ жазоларига ҳукм этилган бир пайтга тўғри келган. Ўзбекистон Олий маҳкамаси чиқарган баёнотга кўра, ҳукуматни ағдаришга уриниш ва террорчилик амалларида айбдор деб топилган 37 шахс 10 йилдан 18 йилга қадар озодликдан маҳрум этилган. Оврўпо Иттифоқи жазо чоралари Жаноб Алматов Андижондаги қонли ҳодисаларга алоқадорликда гумон қилинган ва Оврўпо Иттифоқи ҳудудига кириши ман этилган Ўзбекистондаги 12 юқори мулозимнинг биринчисидир. Олмон расмийларига кўра, Зокиржон Алматовга, истисно тариқасида, саратондан даволаниш учун Олмонияга кириш рухсати берилган. Жаноб Алматов Ўзбекистон Ички ишлар вазири лавозимини 14 йилдан буён эгаллаб келарди. Ассошиэйтед Пресс хабар агентлигига кўра, истеъфога чиқаётган Зокиржон Алматов "Ватан олдидаги хизматлари учун" ордени билан тақдирланган. Ҳозиргача 150 дан ортиқ одам Андижондаги ҳодисаларга алоқадорликда айбланиб, жазога тортилган. Ҳукуматнинг айтишича, Андижондаги қонли ҳодисаларда 187 одам ҳалок бўлган. Уларнинг аксари "террорчилар" бўлишган. Аммо инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг ишонишича, 500 дан ортиқ қуролсиз шахс Ўзбекистон қуролли кучлари томонидан ҳалок этилган. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||