|
Ўзбек мулозимини маҳкамага тортиш чақириқлари | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Уларнинг айримлари қонли воқеалардан кейин Қирғизистонга қочиб ўтиб бошқа мамлакатларда жойлашганлар, айримлари ҳозир Ўзбекистоннинг ўзида, деб айтган Хюман Райтс Уотч вакили Холли Картер. "Шикоят аризаларида Алматовни жиноий жавобгарликка тортиш учун, бизнинг назаримизда, етарли бўлган уч жиноят ҳақида сўз боради. Бу - қийноққа тутиш ва қамоқхоналарда давомли қийноққа солиш ҳолатлари ва Ўзбекистонда тинч намойишчиларни қирғин этиш",- деган Холли Картер. Шу ой бошида Халқаро Амнистия ташкилоти Олмониядан Ўзбекистон Ички ишлар вазирини Андижондаги қонли воқеалар юзасидан тергов қилиш, халқаро қонунлар тақозо этса уни ҳибсга олишни талаб қилиб чиққанди. Ўзбекистон Ички ишлар вазири Зокиржон Алматовнинг саратон хасталигига дучор бўлгани, шу сабаб Олмонияда бир неча ойдан буён даволанаётгани хабар қилинган. Ноябр ойида Оврупо Иттифоқи ўн икки нафар Ўзбекистон мулозимининг Оврупо мамлакатлари ҳудудига киришини таъқиқлаган, Ички ишлар вазири исми-шарифи ҳам бўлган бу рўйхатдаги мулозимларнинг "Андижондаги воқеаларга тўғридан-тўғри алоқадор" экани айтилган. Олмония мулозимлари жаноб Алматовга "инсонпарварлик" нуқтаи назаридан виза берилгани ва муолажадан сўнг унинг мамлакатни тарк этишини айтишган. Рейтерс ахборот агентлигининг олмон расмийларига иқтибосан хабар беришича, Олмония Федерал прокуратураси аризаларни олганини тасдиқлаган ва уларни кўриб чиқаётганини айтган. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||