|
Крис Паттен: 'Ўзбекистон - 'порох бочкаси' | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Мақола муаллифи - Ҳалқаро инқироз гуруҳи раиси ва Оврўпо Иттифоқининг Ташқи ишлар бўйича собиқ комиссари Крис Паттенга кўра, Шимолий Корея ва Зимбабве каби Ўзбекистоннинг бешафқат авторитар тизими нафақат ўз фуқароларини таҳқирлаб, уларни қашшоқлик домига ташлайди, балки қўшнилари ҳудудига ҳам зўравонлик ва беқарорлик тарқалаши таҳдидини яратади. Крис Паттеннинг ёзишича, 1991 йилда мустақиликка эришган Ўзбекистон Президент Каримов бошқаруви остида тобора авторитар бир давлатга айланиб борди. Бу жараён, айниқса, ўтган йил май ойида ҳукумат хавфсизлик кучлари Андижонда юзлаб қуролсиз намойишчиларни ўлдирганидан сўнг янада тезлашди. Андижондаги қирғиндан сўнг ундан омон қолганларнинг оилаларига қарши репрессиялар кучайди ва Тошкент қўшни давлатларга қочқинларни топшириш йўлида босим ўтказа бошлади. Марказий Осиёда Андижон ҳодисаларининг акс-садоси ҳали ҳам давом этмоқда, деб ёзади муаллиф. Марказий Осиё давлатлари бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ва Ўзбекистондаги беқарорлик қўшниларига ҳам таъсир қилмай қолмайди. Айниқса, заиф ва оғир муаммоларга қарши курашаётган давлатлар - Қирғизистон ва Тожикистон Ўзбекистонинг энергетика заҳиралари ва транспорт йўлларига тўла қарам. Аммо агар Ўзбекистондаги беқарорлик ўзбекларни чегара ошиб ўтишга мажбурлайдиган бўлса, ҳатто нисбатан фаровон бўлган Қозоғистон ҳам жиддий муаммоларга юз тутиши мумкин. Мақола давомида Оврўпо Иттифоқининг ташқи алоқалар бўйича собиқ комиссари Ғарбнинг Ўзбекистонда очиқ жамият ва сиёсий ислоҳотларни қўлаб-қувватлашга қаратилган сиёсати муваффақиятсизликка учраганини эътироф этади. Унга кўра, ҳозирда диққатни бошқа тарафга қаратиш керак. Шубҳасиз, Қўшма Штатлар ва Оврўпо Иттифоқи Андижон воқеалари юзасидан халқаро тергов талаблари ва жазо чоралари орқали Ўзбекистон ҳукуматига босимларни давом эттиришлари керак, аммо шу билан бирга, Оврўпо Иттифоқи, Америка ҳамда Япония сингари донор давлатлар Каримов ҳукуматига деярли ҳеч қандай таъсирга эга эмасликларини эътироф этишлари лозим. Ҳозирда урғу узоқ муддатга қаратилиши керак ва Ўзбекистонда юз бериши мумкин бўлган ҳар қандай беқарорликнинг кўшниларига эҳтимолий таъсирини камайтириш йўлида ҳаракатлар олиб бориш керак. Бунинг бир неча йўллари бор, деб ёзади Крис Паттен. Жумладан, донор давлатлар минтақада журналистларни тайёргарликдан ўтказишга кўмаклашишлари ва Ўзбекистонга ташқаридан янгилик ва маърифий радио ҳамда теледастурларни узатувчи лойиҳаларни қўллаб-қувватлашлари мумкин. Оврўпо Иттифоқининг собиқ мулозимига кўра, Ўзбекистон ичкарисида ҳозир ахборот тўплашга уриниш жуда ҳам хавфли, аммо шунга қарамай, бундай хавфни бўйнига олишга тайёр бўлган журналистлар ҳамда инсон ҳуқуқлари фаоллари ҳали ҳам бор. Улар қўллаб-қувватловга арзийдилар. Шунингдек, халқаро ҳамжамият Тожикистон ва Қирғизистонга Ўзбекистонда юз бериши мумкин бўлган иқтисодий ва сиёсий инқирознинг оқибатларини бартараф этиш йўлида кўмаклашиши лозим. Ўзбекистон бугун портламаслиги мумкин, аммо у "порох бочкаси" сифатида қолмоқда. Дунё ўзбеклар ва қўшниларини олдинда юз бериши мумкин бўлган кўнгилсизликларга тайёрлаши лозим, деб ёзади муаллиф мақола сўнггида. | ИЧКИ САҲИФАЛАР "Индепендент" газетаси "Парад.ком" рўйхатини шарҳлаган14 Март, 2006 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||