|
"Индепендент" газетаси "Парад.ком" рўйхатини шарҳлаган | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
"Индепендент" рўзномаси ёзишича, ўтган йили эълон қилинган дунёдаги энг ёмон 10 диктатор рўйхатининг бошида турган уч мамлакат раҳбарининг ўрни бу йилги рўйхатда ўзгармасдан қолган. "Парад.ком" интернет журналига кўра, энг ёмон деб кўрилган Судан раҳбари Умар ал-Башир бу рўйхатнинг биринчи ўрнида. Умар ал-Башир Судандаги Дарфур қирғинига маъсул деб кўрилган. Сўнг Корея раҳбари Ким Ёнг Ил, учинчи ўринда Бирма раҳбари Тан Шве, 4-Зимбабве Президенти Роберт Мугабе, 5-Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов, 6-ўринда Хитой Президенти Ху Цзинтао, 7-Саудия Арабистони қироли Абдулла, 8-Туркманистон Президенти Сапармурод Ниёзов, 9-ўринда Эроннинг руҳоний раҳбари Оятулло Али Ҳаменеи, 10-ўринда Экваториал Гвинея раҳбари Теодоро Обянг Нгуема. "Индепендент" ёзишича, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов энг ёмон диктаторларнинг ўтган йилги 15-ўрнидан 5-ўринга кўтарилган. Ислом Каримов 2003 йили ўзи ва оиласи аъзоларини маҳкамавий таъқибдан озод этадиган қонун қабул қилган. Кутубхоналарни ёпган ва концертларда фонограммаларни таъқиқлаган Сапармурод Ниёзов, Эронда журналистларни ёмон кўрадиган, бесоқолбозларни жазолайдиган Сайид Али Ҳаменеи ва Теодоро Обянг Нгуема рўйхатда юқорига кўтарилганлар, деб ёзади "Индепендент". Агар Сиз нима учун рўйхатда Кастро ёки Қаддофи йўқ, деб ҳайрон бўлаётган бўлсангиз, бунинг сабаби уларнинг ахлоқи яхшиланиб қолганида эмас, балки бошқаларнинг бузилиши кучайганидандир, деб ёзилади "Индепендент"даги мақолада. | ТАШҚИ САЙТЛАР Би-БИ-Си ташқи саҳифа –сайтлар учун маъсул эмас | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||