|
'ОИ Ўзбекистон билан яхши муносабатларни истайди' | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
2005 йил 13 майида Андижонда ҳукумат кучларининг тинч намойишчиларга қарши ҳаддан ортиқ ва номунатосиб куч қўллашини қоралаган иттифоқ шу йилнинг май ойида Ўзбекистонга нисбатан қурол-яроғ эмбаргосини бир йилга, Андижон воқеалари учун масъул деб ишонилган ҳукумат мулозимларига нисбатан виза тақиқини эса олти ойга узайтирган эди. Баъзи давлатлар, жумладан, Олмония жазо чораларининг самарасиз эканини айтиб, уларни бекор қилишга ундаб келади. Ташқи ишлар вазирлар муҳокамаси арафасида Би-би-си Оврўпо парламентининг Марказий Осиё бўйича маърузачиси ва Оврўпо Иттифоқининг минтақа бўйича стратегиясига доир янги ҳисобот лойиҳасининг муаллифи Жем Ўздемир билан суҳбатлашди. Жем Ўздемир: Бизнинг мавқеимиз аниқ - биз Ўзбекистога қарши жазо чораларини қўллаб-қувватлаймиз. Бу чоралар ўз-ўзидан киритилгани йўқ. Унинг сабаблари сизга яхши маълум, бу - Андижондаги қирғин ва ҳозирга қадар ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Яъни, Андижондаги қирғин учун масъул бўлган шахслардан биронтаси жазога тортилгани йўқ. Ўзбекистон ҳукумати бу каби ҳодисаларнинг келажакда юз беришининг олдини олиш учун ҳеч қандай чора-тадбир кўргани йўқ. Оврўпо парламенти қарорини ўзгартириши учун аввало Тошкент олдинга қадам қўйиши керак. Афсуски, ҳозирга қадар бу нарса юз бергани йўқ. Би-би-си: Иккинчи томондан, агар икки йил мобайнида ҳеч нарса ўзгармаган бўлса, бу - жазо чораларининг фойдасиз эканини англатмайдими? Жем Ўздемир: Шундай деб айтишингиз мумкин, аммо бошқа тарафдан, бу чоралар Ўзбекистондаги режим учун фойдали ҳам бўлаётгани йўқ. Менимча, биз ўзбек ҳукуматига битта нарсани аниқ-таниқ қилиб етказишимиз керак: биз Ўзбекистон билан яхши муносабатларни истаймиз, аммо бу муносабатлар принциплардан чекиниш эвазига бўлмаслиги керак. Би-би-си: Аммо баъзи хабарларга кўра, келаси ҳафта Оврўпо Иттифоқининг ташқи ишлар вазирлари ўзбек мулозимларига нисбатан жорий этилган виза тақиқини вақтинча тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилишлари ҳам мумкин. Сизнингча, шундай қилингани тақдирда Ўзбекистон ҳукумати ҳам бунга жавобан қадамларни қўйиши мумкин, деб ишонилаяптими? Жем Ўздемир: Агар қандайдир ижобий силжиш содир бўлса, ҳа. Биз шундай қарор қабул қилишимиз мумкин. Аммо ҳозирга қадар Тошкент режими бундай қадам қўйганича йўқ. Ўзбекистондаги авторитар тузум битта нарсани тушуниши керак, яъни Оврўпо Иттифоқи фақат энергетика заҳиралари ҳақида ўйлаетгани йўқ. Биз Оврўподаги ҳамкорларимиз билан муштарак қадриятларимиз, яъни, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига амал Би-би-си: Аммо сиз Оврўпо Иттифоқи ҳозирда ана шу биринчи қадамни қўйиш, яъни, ўзбек мулозимларига нисбатан виза тақиқини тўхтатишга тайёр, деб ўйлайсизми? Жем Ўздемир: Мен Оврўпо парламентининг Марказий Осиё бўйича маърузачиси сифатида бунга ишонмайман. Қолаверса, бундай қарор Ўзбекистондан фарқли ўлароқ, демократия томон илгарилаётган қўшни давлатлар, масалан, Қирғизистонга қандай ишора беришини ҳам тасаввур қилиш қийин эмас. Яъни, Ўзбекистондаги тузумни рағбатлантириш демократия борасида қийин қарорларни қабул қилаётган Қирғизистон учун ёмон ишора бериши мумкин. Биз бу жиҳатлар ҳақида ҳам ўйлашимиз керак. Би-би-си: Оврўпо Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича стратегиясига оид янги ҳисобот лойиҳасида минтақа давлатлари билан муносабатларда энергетика эмас, балки инсон ҳуқуқларига урғу берилиши керак, деб айтилган. Аммо бу икки нарса ўртасида қандай қилиб мувозанат қилиш мумкин? Жем Ўздемир: Албатта, бизнинг минтақада ўз манфаатларимиз бор ва бунда ҳеч қандай ғайритабиийлик йўқ. Биз муқобил энергетика манбаларини яратишни истаймиз. Аммо, мен қонун устуворлиги ва демократия бўлмас экан, минтақада сиёсий барқарорликка эришиш мушкул ва Марказий Осиё давлатлари билан мустаҳкам иқтисодий алоқаларни ўрнатиб бўлмайди, деб ишонаман. |
ИЧКИ САҲИФАЛАР 'Ўзбекистонга санкциялар бекор қилинмаслиги керак'10 Октябр, 2007 | Bosh Sahifa 'Ўзбекистон Марказий Осиёнинг дипломатик харитасидан тушиб қолиши мумкин'16 Май, 2007 | Bosh Sahifa 'Ўзбекистон Оврўпо Иттифоқига ён бермайди'28 Март, 2007 | Bosh Sahifa Оврўпо Иттифоқининг жазо чоралари ҳақида ким қандай фикрда?14 Ноябр, 2006 | Bosh Sahifa Нега ОИ Ўзбекистонга жазо чоралари қўллаган эди? 13 Ноябр, 2006 | Bosh Sahifa Ўзбекистонга жазо чоралари янгиланди13 Ноябр, 2006 | Bosh Sahifa ОИ Ўзбекистонга жазо чораларини қўллаш ниятида29 Сентябр, 2005 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||