Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 29 Сентябр, 2005 - Published 13:56 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
ОИ Ўзбекистонга жазо чораларини қўллаш ниятида
Оврупо Иттифоқи рамзи
Оврупо Иттифоқи Андижон воқеалари юзасидан халқаро текширувларни ўтказишни талаб қилмоқда
Оврўпо Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича вакили Ян Кубиш Андижон хунрезлигига доир халқаро текширувлар талабини рад қилаётган Ўзбекистон ҳукуматига қарши қатор чоралар таклифини билан чиқмоқда.

Кубиш жаноблари Душанба куни Люксембургда Иттифоқ ташқи ишлар вазирлари учрашувида Ўзбекистон учун қурол - яроқ савдоси эмбаргосини киритишни сўрайди.

Ян Кубиш Оврўпо Иттифоқининг Ўзбекистонга ҳамкорлигу ёрдамлар ҳам тўхтатилиши керак, деган фикрда.

Бу ҳақда юқори лавозимли мулозим Би-би-си билан суҳбатда маълум қилган.

Шу йил май ойида Андижон воқеаларида қанча инсон қурбон бўлгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Аммо халқаро ташкилотлар ҳукумат қўшинлари намойишчиларга қарата ўт очиши оқибатида бир неча юзлаб андижонликлар қурбон бўлган, деган фикрда.

Ўзбекистон ҳукумати эса ҳамон Андижонда намойишлар кечмагани ва ҳукумат қўшинлари уларга қарата ўт очмаганини таъкидлаб келмоқда.

Тошкентда кечаётган ва халқаро ҳамжамият томонидан “ хўжакўрсинга” деб таърифланган маҳкама жараёнида 15 нафар айбланувчилар эса ўзларига қўйилаётган барча айбларга иқрор бўлишганди.

Ҳукуматга кўра, Андижон воқеалари исломий ақидапарастлар иши ва улар минтақада “ исломий халифалик” ўрнатиш ниятида бўлганлар.

Жазо чораларидан наф бўладими?

Кузатувчиларга кўра, Ғарбнинг Марказий Осиёдаги асосий иттифоқчиси бўлиб келган Ўзбекистон учун Оврўпо Иттифоқи қўллаяжак ҳар қандай чора ҳукумат бетига тортилган аёвсиз тарсакидир.

Андижон қурбонлари
Андижон қурбонлари

Шунда ҳам Ўзбекистон Оврўпо Иттифоқининг йилига ўн миллион доллардан ортиқроқ ёрдами ва қурол -яроғига ўта муҳтож эмас.

Ўзбекистон қурол – яроқни асосан Россия ва Хитойдан олади.

Россия мулозимлари эса, Оврўпо Иттифоқининг эмбаргоси Москва ва Тошкент ўртасидаги ҳамкорликка таъсир қилмаслигини урғулашган.

Андижон воқеаларида намойишчиларга қарата ўт очиш қарорини берган мулозимларнинг Оврўпо давлатларига кириш визаси бермаслик таклифи ҳам Ўзбекистон учун катта бошоғриқ бўлмаслиги мумкин.

Аммо, кузатувчиларга кўра, ҳақиқий “бошоғриқ”, бу ички сиёсатда ҳам ҳукуматга нисбатан халқ ишончининг камайиб бораётганидир.

Нима бўлганда ҳам, Оврўпо Иттифоқининг Ўзбекистонга доир резлютсия лойиҳаси Андижондаги намойишларнинг Ўзбекистон хавфсизлик кучлари томонидан "шафқатсиз" бостирилишини танқид остига олган.

Лойиҳада Ўзбекистонга нисбатан қурол-яроқ эмбаргосини жорий этиш, зўравонликларга бевосита масъул бўлган расмийларнинг Оврўпо Иттифоқига аъзо давлатлар ҳудудларига сафар қилишини таъқиқлаш ҳамда Оврўпо Иттифоқининг Ўзбекистонга берилажак ёрдамини қисқартириш таклиф қилинган.

Резолютсия лойиҳаси Оврўпо Иттифоқига аъзо давлатларни расмий Тошкент билан бўлган барча муносабатларида аввало инсон ҳуқуқларига ҳурмат билан қараш заруратини урғулашга чақирган.

Мухбирларнинг айтишича, агарда мазкур таклифлар тасдиқдан ўтса, бу - Андижон ҳодисалари юзасидан мустақил текширувлар ўтказишни талаб қилаётган халқаро ҳамжамиятнинг дастлабки муайян қадамлари бўлади.

Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy