Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 26 Октябр, 2007 - Published 15:42 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
ОХҲТ: 'Сайловни кузатиш керакми ёки йўқ?'
ОХҲТ Демократик институтлар бюроси матбуот котибаси Урдур Гунарсдоттир
ОХҲТ баҳолаш учун Ўзбекистонга кичик ҳайъат юбориш ниятида
Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Ўзбекистонда декабр ойида ўтказилиши режалаштирилган президентлик сайловини кузатиш учун расман таклиф олган.

Ташкилот Ўзбекистондаги 2004 йилги парламент сайловларига кузатувчиларнинг чекланган гуруҳини юбориш билан
чегараланганди.

Би-би-си Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси матбуот котибаси Урдур Гунарсдоттирдан бу гал сайловга кузатувчилар юбориладими дея сўрадик.

Урдур Гунарсдоттир: Дастлаб биз Ўзбекистондаги сайловларни кузатиш керакми, йўқлиги ҳақида хулосага келиш учун мутахассисларнинг кичик бир ҳайъатини мамлакатга жўнатишга умид қилмоқдамиз. Бу каби дастлабки баҳолаш ҳайъатини жўнатишга рухсат сўраб, Ўзбекистон расмийларига мактуб юборганмиз ва ҳозир уларнинг жавобини кутмоқдамиз. Агар Ўзбекистонга бориб келган ҳайъат "ҳа, сайловларни кузатиш керак", деган хулосага келса кузатувчилар гуруҳини юбориш борасида қарор қабул қилинади.

Би-би-си: Сиз юбормоқчи бўлган ҳайъат сайловларни кузатиш мумкин деган хулосага келиши учун қандай омилларни назарда тутади?

Урдур Гунарсдоттир: Бирор бир давлатдаги сайловлар кузатишга арзирлими деган хулосага келиш учун кўплаб омиллар кўриб чиқилади. Энг аввало кузатиш учун ҳақиқий рақобат борми, йўқлигини аниқлаш муҳим. Ана шундан кейин кузатувчилар гуруҳини юборишга арзийдиган шароит мавжуд ёки йўқлигини белгиловчи яна бошқа талай омиллар назарда тутилади. Бу қайси бир мамлакатга бўлмасин, кузатувчилар гуруҳини юборишдан аввал ўтказиладиган стандарт жараёндир.

 Бизнинг вазифамиз - сайловларни кузатиб, уларни Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар ўзлари имзо чеккан демократик стандартларга мувофиқ ўтказган, ўтказмаганини кузатиш
Урдур Гунарсдоттир, ОХҲТ

Би-би-си: Ана шу кичик ҳайъатни юборишдан аввалоқ Ўзбекистондаги сайловларнинг легитимлиги, деярли 18 йилдан буён президент бўлиб келган шахснинг номзоди яна илгари сурилиши эҳтимоли катта эканлиги ҳақидаги саволлар назарда тутилмоқдами?

Урдур Гунарсдоттир: Бизнинг вазифамиз сайловларнинг легитим ё-да нолегитимлигини ўрганиш эмас. Бизнинг вазифамиз - сайловларни кузатиб, уларни Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар ўзлари имзо чеккан демократик стандартларга мувофиқ ўтказган, ўтказмаганини кузатиш.

Би-би-си: Сайловлардан аввал баҳоловчи гуруҳни юборишга Ўзбекистон расмийлари рухсат берган тақдирда, бу гуруҳ неча кишидан иборат бўлади ва уларнинг сафари қанча давом этади?

Урдур Гунарсдоттир: Одатда бу каби ҳайъатлар аъзолари кам сонли бўлади ва мамлакатда бир неча кунни ўтказадилар. Лекин сафар муддатини аниқ айтолмаймиз, чунки бу улар неча киши билан учрашмоқчи эканлиги, нечта учрашув режаланганлигига боғлиқ бўлади.

Би-би-си: Ана шу бир неча кун вазиятни баҳолаш учун етарли деб ўйлайсизми?

Урдур Гунарсдоттир: Бу муддат сайловларни кузатиш керак, керак эмаслиги борасидаги хулосага келиш учун етарли. Албатта, мамлкатдаги вазият ҳақида тўлиқ тасаввур ҳосил қилиш учун етарли эмас.

Би-би-си: Ҳайъат Ўзбекистонга борган вақти фақатгина расмийлар билан учрашиб хулоса чиқарадими?

Урдур Гунарсдоттир: Йўқ, улар расмийлар, сиёсий партиялар, матбуот ва фуқаролик жамияти вакиллари, хорижий элчихоналарнинг ходимлари, яъни сайловдан олдинги вазият ҳақида гапира оладиган ҳамма билан учрашишга ҳаракат қиладилар.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
Президентлик сайловлариСизнинг фикрингиз
Сиз бўлажак сайловлардан нималар кутаяпсиз?
ОқсаройПрезидент сайлови
Сайловда қатнашадиганлар рўйхати аниқ
Ўзбекистон Президент сайловлари
'Мамлакатга яхши подшо келса...'
Рақсга тушаётган Ислом КаримовПрезидент Каримов
Ўзбекистонда ўйинга тушадиган пайтларми?
ЎЗбекистон Марказий Сайлов комиссияси рамзиБаҳс
Президент Каримовнинг муддати қачон тугайди?
ИЧКИ САҲИФАЛАР
ТАШҚИ САЙТЛАР
Би-БИ-Си ташқи саҳифа –сайтлар учун маъсул эмас
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy