|
Қарши чиқишга кўпларнинг ҳадди сиғмаган мантиқ | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Тошкентда бўлган Тони Халпиннинг ёзишича, 1989 йилдан бери мамлакатни бошқариб келаётган Ислом Каримовнинг бу галги сайловларда ҳам ғолиб БМТ томонидан қийноқлар мунтазам қўлланади дейиладиган Ўзбекистонда бу қийноқларнинг охирги қурбонларидан бири Тоҳир Нурмуҳамедов эди. Унинг жасадини 41 ёшга тўлган куни уйига жўнатишган. Жасаднинг думбалари кесиб олинган, орқаси калтакдан моматалоқ бўлиб кетган, бош чаноғида ўйиқлар бўлган, деб ёзади The Times мухбири. Мақолада айтилишича, 69 ёшли Президент Ислом Каримовнинг конституцияга мувофиқ ўз номзодини қўйишга умуман ҳаққи йўқ. Лекин Марказий сайлов комиссияси матбуот хизматидан Азиз Обидовнинг айтишича, 2002 йилги референдумда жаноб Каримовнинг муддати етти йилга узатирилганлиги унинг биринчи президентлик муддати, дея ҳисобланиши керак, чунки ундан аввал мамлакатда етти йиллик муддат мавжуд бўлмаган. Бу мантиққа қарши чиқишга кўпларнинг ҳадди сиғмайди, дея давом этади рўзнома. Мухолифат аъзоларининг аксари ё қамоқда ва ё хорижда, ва ҳозирда сақланиб қолаётган савол Президент Каримовнинг неча фоиз овозлар билан ғалабага эришиши холос. Андижон ҳодисаларидан сўнг Ўзбекистонга нисбатан киритилган жазо чоралари асосан Олмониянинг ташаббуси билан енгиллаштирилган. Аммо The Times мухбирига Тошкентдаги дипломатлардан бирининг айтишича, "ўзбеклар олмонларни Оврўпо Иттифоқидаги ўзларининг дўстлари сифатида кўришар, лекин бу олмонларга барибир кўп нарса бермайди". Рўзнома мухбирининг кузатувларига кўра, Тошкентда сайловолди кампанияси кўпда кўзга чалинмайди. Фақатгина шўролар услубида қурилган уйлар пештоқида Президент Ислом Каримовнинг суратлари ва айтган сўзлари ёзилган шиорлар кўп. Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотида ишлаб, кейинчалик қамоқ жазосига ҳукм қилинган, лекин тез орада шартли озод қилинган маҳаллий журналистлардан бири ҳам The Times мухбири билан суҳбатда ўзгаришларга умид қилмаётгани, чунки жорий режим ҳали ўта кучли эканлигини таъкидлаган. |
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||