Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 28 Октябр, 2007 - Published 16:49 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Британия матбуоти Алишер Соиповга суиқасд ҳақида

28 октябр куни "The Times" "Ўзбек журналисти ўлимидан кейин диссидентлар ўз ҳаётларидан хавотирда" деб сарлавҳаланган мақола эълон қилган.

"Индепендент" газетасидаги мақола "Диссидент ўзбек репортёри отиб ўлдирилган" деб номланади.

"The Observer" рўзномаси эса Би-би-си мухбири Наталья Антелаванинг Алишер Соипов хотирасига бағишланган мақоласини эълон қилган.

У "Золимга қарши турган қўрқмас дўстим овозини ўчирдилар" деб номланади.

Мақолаларда Алишер Соиповнинг эълон қилган материаллари Ўзбекистондаги сиёсий вазиятга бағишлангани ёзилади.

Алишер ўлимидан олдин дўстларига ўзини Ўзбекистон хавфсизлик кучлари кузатиб юрганини айтгани барча мақолаларда тилга олинган.

"Индепендент"даги мақола Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг матбуот эркинлиги бўйича вакили Миклош Харасти журналистга ўлимни қоралаб чиққанини ёзади.

Миклош Харашти Алишер Соипов Қирғизистондаги келажакда кўп нарса умид қилинган ёш журналист бўлгани, унинг шафқатсиз ўлимидан ларзага тушгани ва қайғуда эканини билдирган.

"Инденепендент" ёзишича, Алишер Соипов Ўзбекистонда шу йил декабрида мўлжалланган президентлик сайловлари олдидан ўзбек мухолифатининг Ўшда йиғинини ташкиллаштиришга бош қўшган бўлган.

"The Times" рўзномасидаги мақолада Алишер Соипов 2005 йил Андижон қирғинидан кейин Қирғизистонга қочиб ўтган ўзбекистонлик қочқинларни ўзбек агентлари чегарадан ошиб ўтиб, ўғирлаб кетаётгани ҳақида биринчи бўлиб хабар қилгани ёзилади.

Шу ойда Оврўпо Иттифоқи Андижон қотиллигидан кейин Ўзбекистонга киритган жазо чораларини енгиллатди, деб ёзади "The Times".

"The Observer"даги мақолада Ўзбекистон ҳукумати Алишерни ўлдириш учун 10 минг доллар ваъда қилгани тўғрисида миш-миш тарқалгани, буни эшитган Алишер кулиб, "Мени атиги 10 минг долларга баҳолашганидан ҳафсалам пир бўлди. Ислом Каримов арзон баҳолапти", деган сўзларини келтиради.

"Ўзбек журналисти ўлимидан кейин диссидентлар ўз ҳаётларидан хавотирда" деб сарлавҳаланган мақолада Қирғизистон хавфсизлик кучлари Алишер Соипов таҳририятида тинтув ўтказиб, маълумотларни олиб кетгани, Қирғизистон хавфсизлик кучлари коррупцияга ботгани боис, Ўзбекистон хавфсизлик кучлари ўзбек мухолифатига тааллуқли ҳужжатларни қирғизистонлик ҳамкасбларидан осонлик билан қўлга киритишлари эҳтимолидан хавотир билдирилади.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
Алишер СоиповАлишер Соипов
Журналист ҳақида ҳамкасбларининг хотиралари
ИЧКИ САҲИФАЛАР
ТАШҚИ САЙТЛАР
Би-БИ-Си ташқи саҳифа –сайтлар учун маъсул эмас
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy